UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0

26 ноя 15:07
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик федерацияси билан Токио Олимпиадаси учун режалар муҳокама қилинди

Теглар :  Қиличбозлик
Хабарингиз бор, шу кунларда Миллий олимпия қўмитасида мамлакатимиздаги спорт федерация ва ассоциациялари билан йиғилишлар ташкил қилинмоқда.

Бунгача енгил атлетика, бокс, дзюдо, оғир атлетика, гимнастика, сув спорти, гандбол, баскетбол каби спорт федерациялари вакиллари билан Токио 2020 Олимпиадаси учун ишлаб чиқилган стратегия муҳокама қилинди.

Миллий олимпия қўмитасидаги навбатдаги учрашув Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси вакиллари билан ўтказилди. Сир эмаски, қиличбозлик спорт турида Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритиш осон бўлмаган вазифалардан бири ҳисобланади. Аммо, Токио Олимпиадаси учун мақсадлар жиддий. Ўтказилган йиғилишда қиличбозларимизнинг тайёргарлик режалари, хорижий етакчи мамлакатлар тажрибасини синаб кўриш, ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Олимпия ўйинларига лицензия берувчи турнирлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан қиличбозларимизнинг бунгача ўтказилган мусобақалардаги натижалари таҳлил қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг