UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

23 янв 18:07
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Кадетлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунлари: статистика ва қизиқарли фактлар

Теглар :  Қиличбозлик
15-20 январ кунлари “Пахтакор” ихтисослаштирилган қиличбозлик мажмуасида кадетлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтди.

Турнирда 2002-йил ва ундан кейин туғилган спортчилар қатнашишди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг 11 вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари иштирок этди. Анъанага кўра мусобақа 3 турда бўлиб ўтди (шпага, рапира ва сабля). Баҳслар яккалик ва жамоавий шаклда ўтказилди. Ўзбекистон чемпионати хозирги FIE қоидаларига биноан ўтказилди. Турнир давомида 12 та медаллар тўплами ўз эгаларига топширилди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимидан сўнг шпага йўналиши бўйича спортчилар ўз чиқишларини бошладилар. Якка бахслар якунига қараб, Тошкент, Андижон ва Бухоролик спортчилар юқори натижаларга эришганларини кўришимиз мумкин. Бу вилоятлар вакиллари жамоавий бахсларда ҳам яхши натижа кўрсатишди, аммо қизлар ўртасида жамоавий олтин медалларга Навоий вилояти вакиллари эга чиқишди.

Сўнг рапирачилар ўз баҳсларини бошлашди. Совринли ўринларни Андижон, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри вакиллари эгаллашди. Жамоавий бахсларда эса, Андижон, Қашқадарё ва Тошкент шаҳри спортчилари барча совринларни эгаллашди.



Мусобақа сабля бўйича бахслар билан ўз якунига етди. Барча совринлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри вакиллари томонидан эгалланди. Жамоавий баҳсларда юқорида келтирилган вилоятлардан ташқари Жиззах вилоятидан келган спортчилар бронза медалларига эга бўлишди.

Умумжамоавий хисобда 14 та медал билан 1-ўринни Андижон вилояти эгаллади. 2-ўринни 11 та медал билан Тошкент шаҳри эгаллади. Кучли учликни Қорақалпоғистон Республикаси ёпади.

Тўлиқ жадвал қуйидаги кўринишда:



Мусобақа давомида мураббийлар штаби иқтидорли спортчиларни Ўзбекистон Миллий терма жамоасига жалб қилиш мақсадида кузатиб боришди.



Бу қизиқ:


-Иштирокчиларнинг умумий сони – 289 киши.

-Мусобақанинг энг ёш спортчиси 2007-йилда туғилган.

-Ўзбекистон Чемпионатлари тарихида илк бор Жиззах вилояти вакиллари медалларни қўлга киритишди.


Иштирокчилар қандай фикрда?

Дайибекова Зайнаб (Кадетлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони, Қорақалпоғистон Республикаси)

- Чемпионат юқори савияда ўтказилди. Мусобақа давомида жамоадошларим ва мен мураббийларимизни ишончларини оқлаш учун астойдил ҳаракат қилдик. Мен қизлар ўртасида ҳам якка, ҳам жамоавий бахсларда 1-ўринни эгалладим. Барчаси мен режа қилганимдек бўлди. Якка бахсларда ўзимнинг жамоадошларимга қарши чиқиш жуда қийин бўлди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти вакилларига қарши чиқиш қийин.

Душамбоев Жалолиддин (Кадетлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби, Тошкент вилояти)

- Мен жамоавий ва якка бахсларда 2-ўринни эгалладим. Якка бахсларда Шерзод Мамутовга ютқазганим жуда аянчли бўлди, чунки орамиздаги фарқ 1 очко эди. Бу рақибга қарши чиқиш қийин бўлди мен учун. Мен бир нечта техник хатоликларга йўл қўйдим. Мен ўз устимда ишлашни давом эттираман, ва кейинг мусобақаларда албатта 1-ўринни эгаллайман.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг