UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

13 дек 18:18
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Мураббийлар учун “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ўтказилган ўқув-техник курслар якунланди

Теглар :  Қиличбозлик
Хабар бериб ўтганимиздек, 4 - 12 декабрь кунлари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорликда спортнинг ушбу тури мураббийлари учун ўқув-техник семинарини ўтказди.

Мазкур семинар Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ташкил этилди.  

Семинарни олиб бориш учун пойтахтимизга Россия Федерацияси ва Швециялик халқаро экспертлар Александр Машин ва Игорь Чикинёвлар таклиф этилишганди. Бир ҳафта давомида экспертлар ўзбекистонлик ёш мураббийлар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказишди. Семинар дастури замонавий босқичда юқори тоифадаги спортчиларни тайёрлаш масаласида назарий машғулотлар билан биргаликда, қиличбозлик спортининг шпага ва сабля йўналишларида техник ва тактик тайёргарлик, шунингдек, мураббийларнинг профессионал малакасини халқаро талаблар даражасида ошириш масалаларини ҳам қамраб олди. 

Семинар давомида мураббийлар шунингдек, спортчиларни мусобақаларга руҳий жиҳатдан тайёрлаш назарияси, ҳужум ва ҳимоядаги фаол ҳаракатлар, спортчини руҳлантириш каби масалаларда янги кўникмалар ҳосил қилиб, назарий билим ва даражаларини ошириш имконига эга бўлишди. 

Семинарнинг сўнгги кунида Миллий олимпия қўмитасида ўқув курсларнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва унда халқаро экспертлардан таҳсил олган ёш мураббийларга Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах имзоси билан махсус Сертификатлар топширилди. 

Ёпилиш маросимида сертификатларни ўз эгаларига Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва халқаро эксперт Александр Машинлар топширишди. 

Тадбир ниҳоясида россиялик меҳмонга Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг эсдалик совғалари топширилди. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур семинарнинг ўтказилиши мамлакатимизда қиличбозлик спортининг жадал суратлар билан ривожланишига туртки бўлиш билан биргаликда, орттирилган тажриба ва кўникмалар мураббийларга иқтидорли спортчиларни тарбиялаш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни тайёрлашда қўл келади. 

Маълумот учун, Миллий олимпия қўмитаси 1997 йилдан бери спорт кадрлари малакасини ошириш йўлида шу каби семинарларни ўтказиб келмоқда. Ортда қолган давр мобайнида МОҚ Халқаро олимпия қўмитаси ёрдамида бадиий ва спорт гимнастикаси, қиличбозлик, баскетбол, спорт курашлари, таэквондо, дзюдо, енгил атлетика, сузиш, волейбол, от спорти, фигурали учиш, ўқ отиш ва бошқа спорт турлари мутахассислари учун 40 дан зиёд ўқув курслари ташкил этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг