UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

19 июн 13:30
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Осиё чемпионати. Шпагачиларимиз жамоавий баҳсларда қатнашишди

Бугун Гонконгда давом этаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида шпагада жамоавий баҳслар ташкил қилинди.


Олег Соколов, Нодирбек Усмонов, Роман Александров ва Жавоҳирбек Нурматовлардан ташкил топган қиличбозларимиз илк босқичда Қирғизистон терма жамоаси вакилларини 45:39 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

1/4 финалда эса турнирнинг энг кучли терма жамоасига қарши баҳс юритган шпагачиларимиз Жанубий Корея терма жамоасига 33:45 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Чорак финалда мағлуб бўлган жамоалар ўртасида 5-8 ўрин учун жанглар ташкил қилинди. Спортчиларимиз илк жангда қозоғистонлик рақибларига 33:45 ҳисобида имкониятни бой бердилар.

7-ўрин учун бўлиб ўтган жангларда эса Хитой Тайпейи шпагачилари 45:32 ҳисобида мағлуб этилди.

Шу тариқа, шпагачиларимиз Гонконгдаги Осиё чемпионатида 7-ўринни эгалладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг