UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0 17:26Расман. Илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC видеоўйинига киритилди 0 16:48Жалгасбай Бердимуратов PWL Лигаси чемпионига айланди 0 16:01Илҳом Назимов Москвада операцияни бошдан кечирди (ФОТО) 0 15:26Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси АҚШда машғулотларга киришди 0 14:58Ўзбекистонлик бокс мутахассиси World Boxing супервайзерига айланди 0 14:02"Чунки у мунтазам шуғулланди". Царукян Макгрегор - Холлоуэй жангига тахмин билдирди 0

23 фев 18:32
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Осиё чемпионати. Терма жамоа менежерлари йиғилиши бўлиб ўтди

Эртадан Тайландда қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати старт олади.


Шу муносабат билан бугун терма жамоа делегациялари менежерлари, раҳбарлари ва ҳакамлар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда терма жамоалар таркиби, қатнашувчилар, ҳакамлар таркиби бўйича масалалар кўриб чиқилди.



Ушбу йиғилишда мамлакатимиз номидан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Нодира Алимова иштирок этди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу чемпионатда иштирокчилар сони ўтган турнирларга нисбатан кўпайган. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам илк маротаба Осиё чемпионатида 38 кишидан иборат делегация билан иштирок этмоқда.

Мусобақалар бўлиб ўтадиган "Терминал 21"да машғулотлар давом этмоқда


Йиғилишни Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти жаноб Келсо Дейрит олиб борди. Унга Тайланд қиличбозлик федерацияси президенти ва ташкилий қўмита вакиллари ҳамроҳлик қилишди.


Терма жамоамиз спортчилари бу сафарги турнирда муваффақиятли иштирок этишларига ишонамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг