UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0

21 дек 22:19
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Шерзод Мамутов Россиядаги мусобақада совриндор бўлди

Теглар :  Қиличбозлик
Новосибирск шаҳрида 4 карра Олимпия ўйинлари чемпиони С.Поздняков соврини учун қиличбозликнинг сабля йўналишида Россия очиқ биринчилиги ташкил этилди.

Ушбу мусобақада Россия ва Қозоғистон спортчиларидан ташқари шу кунларда Новосибирск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказаётган ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам иштирок этишди.

Ўғил болалар ўртасидаги турнирда 133 нафар, қизлар ўртасидаги баҳсларда эса 99 нафар спортчи қатнашди.

Қувонарлиси, ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шерзод Мамутов ярим финалгача етиб борди ва бронза медалига сазовор бўлди. Терма жамоамизнинг бошқа аъзоси Бобур Расулов ҳам мусобақада энг кучли 8 нафар қиличбоз орасига киришга муваффақ бўлди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Зайнаб Дайибекова 1/8 финалгача етиб борди.

Қайд этиш лозимки, Россияда ушбу мусобақа якунларига кўра мамлакат терма жамоаси таркиби шакллантирилади ва ушбу мусобақада муваффақиятли қатнашган россиялик ёш қиличбозлар терма жамоа сафида жаҳон ва Европа чемпионатларида иштирок этишлари мумкин бўлади. Маълумот учун, 13-маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада илк маротаба хорижий қиличбоз, яъни Шерзод Мамутов совриндорлар қаторидан ўрин олди.




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг