UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0 11:21Жошуа спортни тарк этишидан олдин жанг қилишни истаётган боксчиларини санаб берди. Рўйхатда Жалолов борми? 0 10:44Фабио Каннаваро: "Навбатдаги синовга тайёрмиз" 0 10:18Ислам Махачев: "MMA билан шуғулланмаслик керак. Бошқа спорт турлари ҳам бор" 0 09:33UFC Vegas 118 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Белал - Бонфим 0 09:00Таэквондочиларимиз Рим Гран-присидаги иштирокини бошлашмоқда 0 17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0

06 апр 10:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Қирол Кубоги”. Жасурбек, Шаҳрам ва Исроилда иккинчи ғалаба

Хабар берганимиздек, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича нуфузли “Қирол Кубоги” мусобақаси давом этмоқда.

Дунёнинг 18 давлатидан чарм қўлқоп усталари қатнашаётган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам кучли таркиб билан иштирок этишяпти.

Мусобақанинг биринчи куни ҳамюртларимиздан Жасурбек Латипов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов рақибларини мағлубиятга учратишган эди. Кеча айнан улар иккинчи жангларида рингга кўтарилишди.


Рио Олимпиадасининг кумуш медал совриндори Шаҳрам Ғиёсов анча кучли рақиб ҳиндистонлик Манож Кумарни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. 52 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Жасурбек Латипов таиландлик Кртифак Дуангнутдан 3:0 ҳисобида устун келди.

75 кг вазн тоифасида медаллар учун курашётган Исроил Мадримов эса Хитой Тайпейи боксчиси Кан Чиа Вейга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 3:0.  


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 апр 16:51:22
Ангрен
Админлар ишлашни хохлашмайди бу сайтда
   
06 апр 10:39:50
Husniddin Mirzaliyev
Xoziriga o'xshab demoqchiman.
   
06 апр 10:39:02
Husniddin Mirzaliyev
Admin aka Tailand bizdan ikki uch soat oldin yuradi vaqt bo'yicha a bu natijalarni joyida yozib turinglar ertasiga u yangilik hisoblanmaydi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг