16 окт 14:25
Янгиликлар
Теннис

Қиролнинг ўлими сабаб Хуахиндаги турнир 2017 йилга кўчирилди
WTA таснифидаги Хуахиндаги теннис турнири Таиланд қиролининг ўлими сабаб кечроқ муддатга кўчирилди.
Таиланддаги бу турнир 7 ноябрь куни старт олиши керак эди. Мамлакат қиролининг ўлими сабаб Таиландда бир ойлик мотам эълон қилинган.
Бу пайтда барча спорт мусобақалари тўхтатилади. Турнир ташкилотчилари ушбу мусобақани 2017 йилга кўчиришди.
Ҳавола :
Фикрлар