UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0

22 сен 19:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қизилтепанинг сўлим "Тўдакўл"ида катта профессионал бокс оқшоми!

24 сентябрь куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси, Навоий вилояти ҳамда Қизилтепа тумани ҳокимликлари кўмагида Uzbekistan Boxing Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу проф бокс оқшоми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29-апрель кунги ПК-5099-сонли, боксни ривожлантириш қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати ўтказиляпти. 

Навоий вилояти ҳокими соврини учун ўтказилаётган бокс кечаси кардидан жами 8 та жанг ўрин олган. Турнирнинг асосий мақсади истеъдодли ёш профессионал боксчиларимизнинг жаҳон рингларига чиқиши учун кўмак беришдан иборат. Аксарият боксчилар 24 сентябрь оқшомида ўзларининг дебют жангларини ўтказишади.     

Марказий жанг суперярим ўрта вазн (69,8 кг) тоифасида ўтказилади ва реванш мақомида бўлади. Саккиз раундга мўлжалланган жангда самарқандлик Жамшид Каримов (9-0-6) анча тажрибали ҳисобланган пойтахтлик Баҳром Фаёзов (22-20-0)га қарши рингга кўтарилади. Қолган барча жанглар 4 раунд қилиб белгиланган.  


Оқшом жуфтликлари:

57 кг: Жамшид Авазов (Тошкент) - Азамат Жумаев (Бухоро)

59 кг: Темур Қўшоқов (Тошкент) - Ҳаётжон Машарипов (Қўқон)

63 кг: Раҳматилла Шарипов (Бухоро) - Бахтиёр Ғофуров (Қорасув)

63 кг: Зоиржон Жуманазаров (Тошкент) - Жамшид Сиддиқов (Фарғона)

66 кг: Омадбек Абдураимов (Навоий) - Камрон Абдулазизов (Фарғона)

75 кг: Логин Петров (Навоий) - Одилжон Жўрабоев (Фарғона) 

86 кг: Фахриддин Салимов (Фарғона) - Шоҳруз Раҳимов (Самарқанд)

69 кг: Жамшид Каримов (Самарқанд) - Баҳром Фаёзов (Тошкент)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг