UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

08 июн 10:56
Янгиликлар

Бошқалар

Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида анъана бузилди, Ўзбекистон ёшлари дунёда тенгсиз!

4-7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида қўл жанги бўйича VI Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керак, мусобақа илк маротаба Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида ташкил этилди.

Гарчи бутун дунёда ҳамон пандемик вазият ҳукм сураётган бўлса-да, “шарқ гавҳари” Тошкент мезбонлик қилган мусобақага жаҳонда қизиқиш жуда юқори бўлди. Фақат, яна ўша пандемик вазият, бир қатор давлатларда чегаралар ёпилганлиги бошқа сабаблар туфайли жуда кўплаб давлатлар юртимизга ўз спортчиларини юбора олишмади.

Шунга қарамай олтинчи бор ўтказилган Жаҳон чемпионатида дунёнинг 31та мамлакатидан умумий ҳисобда 300 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Тошкентга Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астахов, Ҳакамлар ҳайъати раиси Игорь Куфтин, шунингдек 9та давлатнинг қўл жанги федерациялари президентлари ҳамда вице-президентлари келишганлиги ҳам мусобақа нуфузи юқори бўлганлигини кўрсатиб турибди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, 2006 йилдан Халқаро қўл жанги федерацияси аъзоси саналади.

2020 йил сентябрь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерациясининг раиси сифатида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев ишлаб келмоқда.

Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8та олтин, 11тадан кумуш ва бронза, жами 30та медални қўлга киритишди. Мазкур натижа вакилларимизга умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни тақдим этди. Шу кунгача ўтказилган барча Жаҳон чемпионатларида Россия терма жамоаси 1-ўринни эгаллаб келаётган эди. Демак, Тошкентда анъана бузилди: Янги Ўзбекистон ёшларининг янги ғалабалари барчамизга муборак бўлсин!

Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати:

Олтин медаль соҳиблари:

О.Нормуродов (-70 кг), М.Қувондиқова (-55 кг), Г.Норматова (-50 кг), Ғ.Жамолиддинов (-60 кг), С.Жалолиддинова (-60 кг), С.Ким (-70 кг), У.Низомиддинов (-85 кг), Ж.Рахмоналиев (-90 кг);

Кумуш медаль соҳиблари:

Ж.Собитов (-55 кг), Ж.Жумаев (-75 кг), Н.Нарзиқулова (-46 кг), С.Ражабова (-55 кг), Ш.Турсунов (-60 кг), И.Эргашев (-65 кг), У.Жуманова (-65 кг), Ж.Солихонов (-80 кг), У.Абдуллаев (-70 кг), Ф.Қосимов (-85 кг), Р.Қўчқорова (+75 кг).

Бронза медали соҳиблари:

Б.Отажонов (-55 кг), М.Хотамов (-80 кг), С.Сатторқулов (-90 кг), И.Комилов (+90 кг), Ш.Зоҳидова (-46 кг), М.Омадова (-50 кг), З.Суюмова (-60 кг), Э.Шмикова (-75 кг), М.Эсонова (-75 кг), Н.Умарова (+75 кг), М.Эсонова (мутлақ вазнда).














Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг