UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0 14:33Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевнинг ҳаракатларини баҳолади 0 14:12Ўзбекистон Astana Barysy Grand Slam`да 84 давлат орасида нечанчи ўринни эгаллади? 0 13:51"Реал" раҳбарларининг Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум 0 13:30UFC'да яна бир ўзбекистонлик пайдо бўладими? ММА жангчимиз Дана Уайт билан кўришди + ВИДЕО 0 13:09Мария Саккари Рим турнирида 1/8 финалга чиқди 0 12:48Ислам Махачев октагонга чиқадиган UFC 302 турнирининг яна бир жанги тасдиқланди 0 12:27Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади 0

10 ноя 17:14
Янгиликлар

Бошқалар

Қўл жанги. Спортчиларимиз Осиё чемпионатига тайёр

11-12 ноябрь кунлари "Ўзбекистон" спорт мажмуасида қўл жанги бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан пойтахтимизда матбуот анжумани ўтказилди. Унда мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси вакиллари, спортчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Анжуманда мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, Ватанимиз обрўсини, халқимиз ғурур-ифтихорини янада юксалтиришнинг муҳим омили бўлган спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан ташкил этилаётган нуфузли мусобақада қитъамизнинг ўндан зиёд давлатидан юздан ортиқ спортчи 16 вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Осиё чемпионатида мамлакатимиз шарафини Рамазон Темиров, Ҳусниддин Сатторов, Шаҳбоз Турсунов, Ғиёсиддин Жамолиддинов, Олим Нормуродов, Равшан Абдулазизов, Муҳиддин Мамажонов, Нозим Эминжонов, Жаҳонгир Жумаев, Алпомиш Қурбонназаров, Ҳасан Бозоров, Муртазобек Мамашокиров, Жамшид Раҳмоналиев, Элбек Эшмуродов, Ботир Хўжабеков, Салоҳиддин Иброҳимов, Илёс Раимов, Баҳром Маҳмудов каби спортчилар ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг