UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора камар қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0

06 апр 11:02
Янгиликлар

Гандбол

Қўл тўпи. Пойтахт жамоаси биринчи бўлди

Андижон олимпия захиралари коллежида “Баркамол авлод спорт жамоалари” дастуридан жой олган қўл тўпи бўйича ўғил болалар ўртасидаги Республика финал беллашувлари якунига етди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 14 та жамоа Андижон ОЗК манежида ғолиблик учун куч синашишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031 сонли Қарори билан тасдиқланган дастурнинг 50 ва 52 – бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасидаги мазкур қўл тўпи спорт тури бўйича IV босқичли “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақаларининг финал беллашувлари чин маънода спорт байрамига айланди.Жамоаларнинг ғалабага бўлган иштиёқи кучлилиги боис, ҳар бир ўйинлар муросасиз ва шиддатли ўтгани билан аҳамиятли бўлди.  Терма жамоалар захирасини бойитиш мақсадида  мутахассислар қўл тўпида юқори иқтидорга эга спортчи-ўқувчиларни қайд этиб боришди.  

Шундай қилиб, охирги кунгги натижаларга кўра ярим финалда Тошкент шаҳри - Хоразм, Андижон - Қашқадарё жамоалари бир-бирларига рўбару келишди. Ярим финалнинг биринчи учрашувида Тошкент шаҳри жамоаси Хоразм вилояти жамоасини 29:25 ҳисобида енгиб, финалга йўл олган бўлса, мезбонлар қашқадарёликларни 17:11 натижаси билан ортда қолдириб, якуний босқичга чиқишди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда эса Хоразм жамоаси Қашқадарё жамоасидан икки очко (28:30) устунликга  эга бўлиб, бронза медалларини қўлга киритишди.Тошкент ва Андижон жамоалари ўртасидаги финал мусобақасида мезбонлар ҳар қанча уринишмасин, пойтахтликларга тенг келолмади. Таблодаги 25:35 ҳисобидаги кўриниш тошкентликларнинг чемпион бўлишига етарли бўлди.

Мусобақа якунига етгач тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги финал мусобақаси апрель ойининг учинчи ўн кунлигида Бухоро вилоятида бўлиб ўтади. Унда қизлардан ташкил топган 14 та жамоа  волейбол бўйича  баҳсларга киришишади.


Илҳом Раҳмонов тайёрлади, ўз мухбиримиз             

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг