UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

24 фев 10:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қўлқопсиз кечган Емельяненко - Жефф Монсон жанги тўлиқ давом этди + ФОТО

Москва шаҳридаги "ЦСКА-Арена"да Hardcore FC промоушенининг навбатдаги турнири ўтказилди.

"Россия АҚШга қарши" номи остида ташкил этилган оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифасида бўлиб ўтди. Қўлқопсиз жанг қоидаси асосида ташкил этилган турнирда россиялик таниқли ММАчи Александр Емельяненко АҚШ вакили Жефф Монсонга қарши рингга чиқди. Монсон 2015 йилда Россия паспортини олган ва ҳозирда у Сочи шаҳри депутати ҳисобланади.  

Уч раундга белгиланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамлар бир овоздан Емельяненконинг ғалабасини таъминлашди. Биринчи раунднинг ўрталарида Монсон нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Кейинги раундларда Александр муваффақиятини ривожлантириб, якунда ҳақли равишда ғалаба қозонди. 

Шу тариқа, Александр Емельяненко Hardcore Fighting Championship лигасидаги дебютини ғалаба билан бошлади. 

Маълумот учун, кечаги жанг Емельяненко учун реванш мақомида эди. 2012 йилнинг ноябрь ойида M-1 Challenge 35 турнири доирасида ўтказилган илк жангда Монсон Емельяненкони иккинчи раундда бўғиб қўйганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг