UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0

21 май 16:13
Янгиликлар

Кураш

Қўқон белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

25-27 май кунлари Қўқон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун илк бор “Қўқон ва спорт” шиори остида белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Қўқон шаҳридаги Муқумий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказиладиган мазкур жаҳон чемпионатида Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан 300 нафарга яқин сара полвонларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона вилояти прократураси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Фарғона вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар кўмагида ўтказилади.

Жаҳон чемпионатида белбоғли кураш қоидаларига кўра, белбоғли кураш бўйича ўғил болалар - 42,  -45, -50, -55, -60, -65, -71, -77 , -85, -95, +95 кг. вазн тоифаларида куч синашишса, қизлар  - 44,  -48, -52, -57, -63, -70, +70 кг. вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Маълумот учун, “Қўқон ва спорт” шиори остида ўтадиган жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 216 000 000 сўмни ташкил этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг