UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

27 май 11:06
Янгиликлар

Кураш

“Қўқон ва спорт” шиори остида ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қўқон шаҳридаги "Ўрда" майдонида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада юртимиз белбоғли кураш усталаридан ташқари Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатдан 200 нафардаз зиёд сара полвонлар иштирок этишди.

Чемпионатда белбоғли кураш бўйича ўғил болалар -42, -45, -50, -55, -60, -65, -71, -77 , -85, -95, +95 кг вазн тоифаларида куч синашишган бўлса, қизлар -44, -48, -52, -57, -63, -70, +70 кг вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақа регламентига кўра куннинг биринчи ярмида саралаш босқичи ўтказилган бўлса, тушдан сўнг ярим финал ва финал беллашувларида кучлилар аниқланди.


Барча ғолиб ва совриндорлар

Ўғил болалар

42 кг вазн тоифаси 

1. Шаҳриёр Муқимов (Ўзбекистон) 

2. Озодбек Салимов (Ўзбекистон) 

3. Диёр Абдуалимов (Ўзбекистон)

3. Нажмиддин Умаров (Ўзбекистон)


45 кг вазн тоифаси  

1. Акбаршоҳ Собиржонов (Ўзбекистон)

2. Достон Аҳмадбекзода (Тожикистон)

3. Ҳасанбой Ўраинбеков (Ўзбекистон)

3. Шуҳратбек Қирғизбоев (Ўзбекистон)


50 кг вазн тоифаси 

1. Соҳибжон Бойматов (Ўзбекистон)

2. Тоҳиржон Ҳабибуллаев (Ўзбекистон)

3. Бунёдбек Расулов (Ўзбекистон)

3. Алберт Рахматуллин (Россия)


55 кг вазн тоифаси 

1. Муслумбек Ўктамжонов (Ўзбекистон) 

2. Асадбек Жалилов (Ўзбекистон) 

3. Муҳаммадюсуф Муҳаммадалиев (Ўзбекистон)

3. Махсад Амангелдиев (Қозоғистон). 


60 кг вазн тоифаси

 1. Камронмирзо Усмоналиев (Ўзбекистон) 

2. Бахтиёр Худойбердиев (Тожикистон) 

3. Асадбек Маматалиев (Ўзбекистон) 

3. Абдулазиз Саипов (Ўзбекистон)


65 кг вазн тоифаси 

1. Ислам Мелисбек Уулу (Қирғизистон) 

2. Элёржон Абдураимов (Ўзбекистон) 

3. Шодиёрбек Ражабалиев (Ўзбекистон) 

3. Азимжон Акбаров (Ўзбекистон). 


71 кг вазн тоифаси

1. Оллоберди Каримбердиев (Ўзбекистон) 

2. Илёсбек Сотиболдиев (Ўзбекистон) 

3. Нодирбек Ғофуров (Ўзбекистон) 

3. Халил Мирзаев (Озарбайжон) 


77 кг вазн тоифаси 

1. Сардор Жумабоев (Ўзбекистон) 

2. Зиёдулла Валижонов (Ўзбекистон) 

3. Баҳромжон Имомзода (Тожикистон) 

3. Диёрбек Сатторов (Ўзбекистон) 


85 кг вазн тоифаси

1. Элдор  Маҳмудов (Ўзбекистон)

2. Азимжон Йўлдошев (Ўзбекистон)  

3. Темур-Малик Мусоев (Тожикистон) 

3. Шукурулло Маматеаримов (Ўзбекистон) 


95 кг вазн тоифаси

1. Фахриддин Муҳаммаджонов (Ўзбекистон) 

2. Асқар Эргашев (Тожикистон) 

3. Кристиян Русу (Молдова)

3. Алексей Шербаков (Россия) 


+95 кг вазн тоифаси 

1. Зафаржон Мўсоев (Тожикистон) 

2. Шохрух Шорустамов (Ўзбекистон) 

3. Батулзии Ерденебат (Муғулистон) 

3. Сандро Мамагешивили (Грузия).


Қизлар 

44 кг вазн тоифаси

1. Арофатхон Муҳаммадова (Ўзбекистон) 

2. Рухшона Рўзиқулова (Ўзбекистон) 

3. Ганзориг Тселмег (Мўғулистон)

3. Моҳларой Дўсматова (Ўзбекистон) 


48 кг вазн тоифаси

 1. Меҳрибону Эгамова (Ўзбекистон) 

2. Моҳирахон Қаххорова (Ўзбекистон) 

3. Нурзада Нурисбекова (Қирғизистон) 

3. Диёрахон Уразова (Ўзбекистон)

 

52 кг вазн тоифаси

1. Барно Калмуратова (Ўзбекистон) 

2. Элдора Алимбоева (Ўзбекистон) 

3. Аруке Акибаева (Ўзбекистон) 

3. Ферузабону Муродилова (Ўзбекистон). 


57 кг вазн тоифаси

1. Заҳрохон Маҳмудова (Ўзбекистон) 

2. Мушаррафхон Муродалиева (Ўзбекистон) 

3. Шаҳризода Ўроқова (Ўзбекистон) 

3. Мункхуу Нандинердене (Мўғулистон) 


63 кг вазн тоифаси 

1. Дурдона Маъмурхонова (Ўзбекистон) 

2. Батбаатар Анужин (Мўғулистон) 

3. Алтансукх Алтансондор (Мўғулистон) 

3. Зулайхо Зайниддинова (Ўзбекистон)

 

70 кг вазн тоифаси

1. Севара Шаҳинова (Ўзбекистон)

2. Акку Дауренбек (Қозоғистон) 

3. Ойдина Эргашева (Ўзбекистон)

3. Насибахон Акбарова (Ўзбекистон) 


+70 кг вазн тоифаси

 1. Балауза Амирхонова (Ўзбекистон) 

2. Жумагул Эркинжонова (Ўзбекистон) 

3. Тсетсегдугер Доржготов (Мўғулистон) 

3. Райҳонахон Маматкаримова (Ўзбекистон).

Шунингдек, жаҳон чемпионати доирасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Унда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Асланов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўминхўжа Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар иштирок этишди.

Жаҳон чемпионати баҳслари якунлангач, ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларга 5 миллион сўм, иккинчи ўринга эга бўлган спортчиларга 3 миллион сўм, иккита учинчи ўринни  эгаллаган полвонларга 2 миллион сўмдан пул мукофотлари ҳамда диплом ва медаллар топширилди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбирларимиз (Қўқон шаҳридан)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг