UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

07 дек 11:22
Янгиликлар

От Спорти

Қорабайир отлари Қаршидан Тошкентгача бўлган масофани босиб ўтди + ФОТО

Қиш фаслининг илк ҳафтасида юртдошларимиз муҳим тарихий воқеа, ўзбек халқининг миллий ғурури бўлмиш қорабайир зотли отлар иштирокида илк маротаба ташкил этилган марафонга гувоҳ бўлишди.

Жами 10 та тулпордан иборат отлар карвони қарийб бир ҳафта давомида 436 км масофани босиб ўтишди.

Халқимиз азалдан отларни эъзозлайди. Бежиз «от йигитнинг қаноти» дейишмаган улуғлар. Шунингдек, ўғил болани суннат тўйида тулпор совға қилиниши замирида ҳам чуқур маъно мужассам. Айниқса, қадимдан довруғи достон бўлган қорабайир зотли отларга дунё аҳли томонидан қизиқиш юқори бўлган.

Аммо, мустабид тузум даврида халқимизнинг миллий ғурури бўлган отларга бўлган эътибор сусайди, тоза наслли қорабайир зотига мансуб тулпорлар эса камайиб кетди.

Шукрки, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳнамолигида юртимизда йилқичиликни ривожлантириш, айниқса, қорабайир зотига мансуб тоза наслли отларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Ғурурлансак арзийдиган бир жиҳат, Ватани Ўзбекистон бўлган қорабайир зоти жаҳон от селекциясининг олтин фондига киритилган. Шахсан давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан унинг генофондини сақлаб қолиш, наслчилигини тиклаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ташкил этилган «Қорабайир отчилик мажмуаси» эса қорабайир зотли отларни кўпайтириш ва наслчиликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Мажмуада 200тагача йилқи боқилиб, учқур тулпорлар етказиб бериш борасида амалий ҳаракатлар бошлаб юборилган. Буларнинг барчаси йилқичилигимиз довруғини дунёга ёйиш, ўзбек чавандозларининг жаҳон ареналарида юқори ўринларни қўлга киритишига кенг йўл очиб беришига шубҳа йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган марафонда ўн бошдан иборат қорабайир зотли отлар ўз чавандозлари билан биргаликда Қашқадарёдан Тошкентга қадар бўлган 436 километрлик масофани босиб ўтишди.

Марафоннинг сўнгги манзили этиб пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони белгиланган эди. Бу ерда чавандозларимиз ва тулпорларни кенг жамоатчилик катта тантана билан олди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, ушбу марафон орқали қорабайир зотли тулпорлар нақадар чидамли ва ҳар қандай иқлим шароитига мослашувчан эканлигини дунёга кўз-кўз қилдик. Галдаги вазифа – бу отларни спорт мусобақаларида ҳам беназир эканлигини исботлаш ва миллий ғуруримиз бўлган қорабайир отларига қизиқишни оширишдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг