UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Алишер Юсуповга жаҳон чемпионатининг бронза медалини тақдим этган беллашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди 0 19:48МБА мавсумнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди 0 19:26Таниқли мураббий Фьюри-Усик жанги ҳақида: "У олдин бундай рақиблар билан бокс тушмаган" (Мутолаа учун) 0 19:05Дунёнинг бешинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"да иштирок эта олмайди 0 18:44Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум 0 18:23Дастин Порье Макгрегор билан тўртинчи жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:01Қўқон шаҳрида ўсмирлар ўртасида респубика турнири бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Теренс Кроуфорд Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 17:18"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? 0 16:57IBF Усик камарини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди, лекин... 0 16:35"Бургут" клуби яна тўрт нафар хоккейчини клубга қўшиб олганини эълон қилди + ФОТО 0 16:22Бокс бўйича лицензион турнирга қуръа ташланди. Вакилларимиз кимларга қарши бошлашади? 0 16:13Илия Топурия Ислам Махачев билан жанг учун шартини айтди 0 15:51"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради 0

03 сен 16:10
Янгиликлар

Кураш

Қоракўлда замонавий кураш маркази иш бошлади

Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани азалдан ўзининг номдор полвонлари билан донг таратган.

Юртимиз ва жаҳон майдонларида ўтказилаётган нуфузли халқаро мусобақаларда қоракўллик полвонларнинг юксак чўққиларни забт этаётгани ҳам бунга ёрқин мисол бўлади. Қоракўл кураш мактаби эришган муваффақиятларда Қораун қишлоғидан етишиб чиққан полвонларнинг муносиб ҳиссаси бор.

Ушбу қишлоқни бежиз “полвонлар қишлоғи” деб аташмайди. Қораундан етишиб чиққан полвонлар шарафига эндиликда маҳалла номи ҳам расман “Полвонлар маҳалласи” номи билан юритилмоқда.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мазкур маҳаллада ёшларимизга ўзбек кураши сир-асрорларини ўргатадиган “Кураш маркази” фойдаланишга топширилди.

Марказда ёшлар учун курашдан ташқари спортнинг теннис, стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, мини футбол турлари билан ҳам бемалол шуғулланиши учун имкониятлар яратилган.

Шунингдек марказда Кураш тарихи музейи, 50 ўринли ётоқхона, ошхона, замон талаблари асосида жиҳозланган ўқув хоналари, тренажёр зали ҳам кураш ихлосмандлари учун хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг