UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Райан Гарсия Шон О'Мэллига жавоб қайтарди 0 12:30Украиналик эксперт Кункабаевнинг Жалоловни мағлуб этиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:09"Реал" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин 0 11:48Шон О'Мэлли боксга ўтадими? Унинг рингдаги илк рақиби ким бўлиши маълум 0 11:27Тони Фергюсоннинг UFC'даги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум! У Макгрегор - Чендлер оқшомида қайтиши мумкин 0 11:06Оловли кард йиғиляпти. Тим Цзю ҳам ҳам Мадримов - Кроуфорд оқшомида рингга чиқади 0 10:45"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи 0 10:24Махачев Порьега қарши жанг учун Хабиб билан тайёргарлик олиб бормоқда + ФОТО 0 10:02Хоккей. Ўзбекистон Эронни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:40Нигина Абдураимова Лопотада муваффақиятли старт олди 0 09:19Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради 0 08:57Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кучли таркиб билан қатнашамиз, Астанага Олимпиада лицензианти ҳам боради 0 08:36Усэйн Болт Мбаппенинг тезлиги ҳақида: "Одамлар буни осон деб ўйлаши мумкин, аммо..." 0 08:15Ўзбекистонда тақиққа учраган яна бир ММА лигаси ўзининг навбатдаги турнирини эълон қилди 0 07:53ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 0

13 мар 17:50
Янгиликлар

Таэквондо

Қорақалпоғистонда таэквондо (ITF) бўйича очиқ чемпионат ўтказилди

Теглар :  Таэквондо
Нукусда таэквондо (ITF) бўйича Қорақалпоғистон Республикаси очиқ чемпионати бўлиб ўтди.


Мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Тахиатош шаҳарлари ва Нукус тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридан 1991-1999, 2000-2003 йилларда туғилган 110 нафар ёш спортчи ўзаро баҳслашди.

Ўн беш вазн тоифасида бўлиб ўтган мусобақа якунида ўсмирлар ўртасида нукуслик Давлатназар Озодбоев, Бекмурза Фахриддинов, Наврўзбек Бектурғанов, Алишер Тўрабоев, Тўраниёз Ерниёзов, тахиатошлик Дилмуҳаммад Турдимуратов, Аброр Ишназаров, Чирчиқ шаҳридан Никита Ким, Азил Одилов, Темур Қурбонов ўз вазн тоифасида ғолиб бўлди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда тахиатошлик Севинч ва Муниса Эгамбергеновалар, Мафтуна Абдуллаева, чирчиқлик Мўлдир Жумабоева, Фотима Алимова, нукуслик Дилноза Ортиқбоева, Айнура Жўлдасбоева, Меҳрибон Нуржонова рақибаларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг