UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Осиё чемпионатининг илк куни иштирок этган 8 дзюдочимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди 0 18:24Канело — Кроуфорд оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 18:01Дана Уайт Турки аш Шайх билан қилаётган бокс лойиҳаси ҳақида гапирди 0 17:39Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди 0 17:17Менежер Биволнинг навбатдаги рақибларини айтди 0 16:51"Tashkent Select" Қозоғистон ёшлар чемпионатида қатнашмайди — манба 0 16:26Аҳмадалиев Иноуэ билан жанг ҳақида: "Энг зўри эканимни бутун дунёга исботлайман" 0 16:01ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи 0 15:39"Магомед ҳалиям Перейрани нокаут қилиш истагида" - менежер 0 15:18"Pantera Sport Club" Қозоғистондаги турнирда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади 0 14:51ЖЧ-2025. Қозоғистоннинг неча боксчиси ярим финалга йўл олди? 0 14:25U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум 0 14:02"У ичиб олган". Кроуфорд — Топуриянинг уни нокаут қиламан деган гапига жавоб қайтарди 0 13:39Абдулрашид Садулаев виза билан боғлиқ муаммо сабаб бу сафарги Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборадиган бўлди 0 13:17Царукян — Топурия ҳақида: "Агар жанг қилгиси келмаса, камарни бўшатиб қўйсин" 0

30 мар 13:00
Янгиликлар

Бошқалар

Қорақалпоғистонлик спортчи қизларга Президент совғалари топширилди

Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг спорт билан мунтазам шуғулланаётган 2 мингдан ортиқ ўқувчи-қизларига Президент совғаси – спорт либослари топширилди.

Президентимиз раҳнамолигида спорт, айниқса, болалар спортини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган муҳташам спорт иншоотлари умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг спорт билан мунтазам шуғулланиши, энг муҳими, ҳар томонлама соғлом улғайшига хизмат қилмоқда.

Бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президентимиз совғасини олган қизлар сафида Нукус шаҳридаги 9-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ойгул Бердақова ҳам бор. У тўрт йилдан буён спортнинг енгил атлетика тури билан мунтазам шуғулланиб келади. Бир неча бор Қорақалпоғистон чемпиони бўлган Ойгул 2016 йили Қарши шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 800 метрга югуриш бўйича биринчи ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди.

– Президентимиз совғаси бизни янги марралар сари руҳлантиради, – дейди у. – Бизга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ишончни оқлаб, келгусида Ўзбекистонимиз шарафини халқаро миқёсда янада улуғлашга ҳисса қўшиш асосий мақсадимиздир.

Қорақалпоғистонлик 8 минг 330 га яқин спортчи қизга Президент совғалари топширилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг