UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

07 июн 07:23
Янгиликлар

Кураш

Қўрғонтепада бел олиш ва уч кураш бўйича ёш полвонлар куч синашяпти

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги “Савай” номли спорт мажмуасида Бел олиш ва Уч кураш бўйича 2001-2003 туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 600 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

Чемпионат доирасида  юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа регламентига мувофиқ, дастлаб Бел олиш курашининг халқа-чалиш, чалиш ҳамда Уч курашнинг яктакли йўналишлари бўйича мусобақалар якунланиб, ғолиблар номи аниқ бўлди.

Муросасиз ва шиддатли жараёнларга бой тарзда ўтаётган Ўзбекистон чемпионатида ўз вазн тоифаларида рақибларини енгиб, чемпионликка эришган полвонлар билан танишамиз.

Бел олишнинг халқа – чалиш йўналиши

Ўғил болалар 

54 кг. – Бехруз Қодиржонов (Сирдарё)

62 кг. – Элдор Ҳасанов (Сирдарё)

70 кг. – Абдуллоҳ Турғунов (Андижон)

78 кг. – Асадбек Ҳатамов (Андижон)

Мутлоқ вазн. – Қиличбек Ҳудойбердиев (Жиззах)

Бел олишнинг чалиш йўналиши

Ўғил болалар

50 кг. – Диёржон Хафизбоев (Наманган)

58 кг. – Асилбек Абдурахимов (Фарғона)

66 кг. – Азизбек Абдуқодиров (Сирдарё)

74 кг. - Зайниддин Тўхтамешов (Жиззах)

82 кг. – Акмал Ҳакимов (Андижон)

Мутлоқ вазн. – Муҳаммадаюб Қўзиев (Андижон)

Қизлар

48 кг. – Гулшода Абдуолимова (Наманган)

52 кг. – Дилафрўз Маннабжонова (Андижон)

56 кг. – Севара Ражабова (Сирдарё)

60 кг. – Мадина Авазова (Андижон)

Мутлоқ вазн. – Ўғилой Обидова (Андижон)

Уч курашнинг яктакли йўналиши

Ўғил болалар

50 кг. – Сухроб Омонов (Сирдарё)

54 кг. – Бехруз Қодиржонов (Сирдарё)

58 кг. – Асилбек Абдураҳимов (Фарғона)

62 кг. – Элдорбек Ҳасанов (Сирдарё)

66 кг. – Азизбек Абдуқодиров (Сирдарё)

70 кг. – Дониёр Ҳасанов (Сирдарё)

74 кг. – Дилмурод Мамазияев (Фарғона)

78 кг. – Зоҳиджон Раимқулов (Сирдарё)

82 кг. – Қудратбек Низомиддинов (Андижон)

90 кг. – Муҳаммадаюб Қўзиев (Андижон)

Мутлоқ вазн. – Қиличбек Худойбердиев (Жиззах)

Қизлар

48 кг. – Мадина Исмоилова (Фарғона)

52 кг. – Дилдора Каримова (Сирдарё)

56 кг. – Севара Ражабова (Сирдарё)

60 кг. – Мадина Авазова (Андижон)

Мутлоқ вазн. –Ўғилой Обидова (Андижон).

Ғолиб ва совриндорлар ассоциация томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Айни пайтда Уч кураш бўйича беллашувлар давом этмоқда. Мусобақа 8 июнда якунланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг