UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

03 авг 09:34
Янгиликлар

Болалар спорти

Қўшкўпирликлар юксак марраларни кўзлашяпти ФОТО

Бугунги кунда Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 1 700 нафарга яқин болалар ўзлари танлаган спорт турлари билан ошно тутинишган.

Спорт масканида 15 та - бокс, бадиий гимнастика, бадминтон, баскетбол, волейбол, дзюдо, қўл тўпи, енгил атлетика, сузиш, стол теннис, таэквондо WTF, кураш, футбол, эркин кураш ҳамда шахмат турлари бўйича гуруҳлар ишлаб турибди. 

Тўгаракларда жами 1700 нафарга яқин ёшлар спорт билан мунтазам тарзда шуғулланиб келишмоқда, улардан 604 нафарини  қизлар ташкил қилади. Ўз навбатида уларга 46 нафар тажрибали ва малакали мураббийлар устозлик қилишаётир. 

Эътиборлиси, спорт мактабига туман марказидан анча узоқда жойлашган қишлоқларда яшовчи аҳоли, хусусан, ёшлар ҳам қамраб олинган. Бу борада  21 та умумий ўрта таълим мактаби ва 5 та касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, ушбу таълим муассасаларининг спорт иншоотларидан самарали фойдаланиб келинмоқда.   

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг бошида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан БЎСМ қошида усти ёпиқ сув спорти саройи барпо этилди. Эндиликда, 150 нафарга яқин қўшкўпирлик ёшлар 11х25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзасида машғулотларни маромига етказишмоқда.

Маҳорат масканида машғулотлар билан чекланиб қолмай, белгиланган режа асосида иқтидорли спортчиларини аниқлаш, селекция ишларини тизимли амалга ошириш мақсадида тез-тез мусобақалар ўтказиб турилади. Бинобарин, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида БЎСМ биринчиликларидан ташқари, туман доирасида қирқдан зиёд спорт тадбирлари уюштирилиб, унда 2000 нафарга яқин спортчининг қатнашиши таъминланди. 

Шундан 600 нафардан ошиғи қизлардир. Бунинг баробарида, спорт мактабида волейбол, баскетбол, қўл тўпи, дзюдо, бокс бўйича вилоят очиқ биринчиликлари ўтказилди. Албатта, бу эътиборга молик саналади.

Қолаверса, ўтган давр ичида спорт мактаби тарбияланувчиларидан 10 нафари халқаро миқёсдаги, 49 нафари республика биринчилиги ва чемпионатларида қатнашди. Табиийки, қўшкўпирлик спортчиларнинг иштироки чакки бўлмади. Қозоғистон давлатининг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича уюштирилган “Президент кубоги”нинг -75 килограмм вазн тоифасида Ражаббой Атаназаров бронза медалини қўлга киритди. 

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон кубогида Нилуфар Шарипова биринчи ўринни  эгаллади. Шукуржон Аминова (дзюдо), Дониёр Раҳмонов (таэквондо WTF), Зафар Бекпўлатов (бокс), Турсуной Ғайратова (эркин кураш) сингари кўплаб қўшкўпирлик спортчилар республика миқёсидаги мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олдилар. 

Шунингдек, спорт мактабида гандбол ва волейбол бўйича вилоят терма жамоалари сафида фаолият юритаётган ўғил-қизлар ҳам талайгина.

Муболаға эмас, эришилаётган муваффақиятларнинг барчаси БЎСМда машғулотлар жараёни замонавий стандартлар асосида олиб борилаётгани, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилганлигининг маҳсулидир.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади, Хоразмдан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг