UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Теренс Кроуфорд Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 17:18"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? 0 16:57IBF Усик камарини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди, лекин... 0 16:35"Бургут" клуби яна тўрт нафар хоккейчини клубга қўшиб олганини эълон қилди + ФОТО 0 16:22Бокс бўйича лицензион турнирга қуръа ташланди. Вакилларимиз кимларга қарши бошлашади? 0 16:13Илия Топурия Ислам Махачев билан жанг учун шартини айтди 0 15:51"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради 0 15:28Жо Жойс ва Дерек Чисора ўртасидаги жанг санаси аниқ бўлди 0 15:07Қирғиз Республикаси жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк медалини қўлга киритди 0 14:46Маҳмуд Мурадов қизалоғи ва қайлиғи билан Чехияда вақт ўтказмоқда + ФОТО 0 14:25Бенземага Франциядан харидор чиқди 0 14:04Илия Топурия қачон октагонга қайтмоқчи эканлигини айтди 0 13:43Россия конькида югурувчилар иттифоқи президенти Семериковнинг Ўзбекистон фуқаролигини олиш жараёнига муносабат билдирди 0 13:22Гроссмейстерларимиз сони яна биттага кўпайди, Ўзбекистонда улар энди 29 нафар! 0 13:01"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум 0

25 май 08:24
Янгиликлар

Шахмат

Қосимжонов ёш шахматчимизни енга олмади, Ниғматов кучли гроссмейстерни мағлуб этди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси давом этмоқда.

Кеча куннинг иккинчи ярмида мусобақанинг тўртинчи  тур учрашувлари ўтказилди. Турнирда биринчи рақам остида сараланган Рустам Қосимжонов ушбу турда қора доналарда ҳаракат қилди. 17-жаҳон чемпиони ёш шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоевни мағлуб эта олмади ва дурангга рози бўлди. 

Ёш шахматчимиз Ортиқ Ниғматов эса кучли ўйин намойиш этди. У қозоғистонлик халқаро гроссмейстер, турнирнинг иккинчи рақамли шахматчиси Ринат Жумабоевни мағлубиятга учрата олди. Кетма-кет учта ғалабани қўлга киритган Жумабоев тўртинчи партияга келиб ютқазди. 

Ортиқ Ниғматов ушбу ғалабаси эвазига мусобақа жадвалида 3,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Ёш гроссмейстерларимиз Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов ўртасидаги партия дуранг билан якунланди. 

Бугун 5-турда карвонбоши Ортиқ Ниғматов қора доналарда гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовга қарши баҳс олиб боради. Учтадан очкога эга Рустам Қосимжонов ва Ринат Жумабоев бугун ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. 

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг