UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53WTA рейтинги янгиланди. Энди Топ-100`таликда ҳам ўз теннисчимиз бор 0 13:32Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганига изоҳ берди 0 13:10Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди 0 12:47Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди 0 12:26Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 12:0550 яшар Оксана Чусовитина Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашиш ниятида 0 11:44World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони яна 15 тага ортди 0 11:23"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи 0 11:02Аълохон Абдуллаев Тошкентда Қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади 0 10:41Португалия Гран-приси Формула 1 тақвимига қайтади 0 10:20Кутилмаган хабар — Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлади! 0 09:59"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди 0 09:38Тайсон Фьюрига кутилмаган рус боксчиси рақиб сифатида бериляпти 0 09:17Кайо Борральонинг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берилди 0 08:56Бо Никал Йоэл Ромеродан чемпионлик камарини ҳимоя қиладими? 0

20 окт 08:38
Янгиликлар

Шахмат

Қосимжоновнинг “Шахмат Юлдузлари”даги илк мағлубияти

Пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида нуфузли мусобақа – Шахмат Юлдузлари турнири давом этмоқда.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 680-йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу супер турнирда дунё тан олган тўрт нафар гроссмейстер – озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров, исроиллик Борис Гельфанд, украиналик Руслан Пономарев ҳамда 17-жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов иштирок этяпти.

Кеча иккинчи тур баҳсларида Қосимжонов 3та учрашув ўтказиб, дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди. Аввалига Руслан Пономарев ва Шахрияр Мамадияров билан дуранг ўйнаган шахматчимиз 3-партияда Борис Гельфандга имкониятни бой берди.

Бугунги учрашувлар олдидан Рустам Қосимжонов 2,5 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. 4,5 очкога эга Шахрияр Мамадияров деярли ғолибликни қўлга киритди. 

ИККИНЧИ ДАВРА НАТИЖАЛАРИ:

Қосимжонов - Пономарев 0,5:0,5

Мамадияров - Гельфанд 1-0

Пономарев - Гельфанд 0-1

Қосимжонов - Мамадияров 0,5:0,5

Мамадияров - Пономарев 1-0

Гельфанд - Қосимжонов 1-0

Турнир жадвалидаги вазият: Мамадияров - 4,5 очко,  Гельфанд - 3 очко, Қосимжонов - 2,5 очко, Пономарев - 2 очко.

БУГУНГИ УЧРАШУВЛАР:

Пономарев - Қосимжонов

Гельфанд - Мамадияров

Гельфанд - Пономарев

Мамадияров - Қосимжонов

Пономарев - Мамадияров

Қосимжонов - Гельфанд

Маълумот учун, Шахмат Юлдузлари турнирининг умумий мукофот жамғармаси 50 минг Америка Қўшма Штатлари долларини ташкил этади. Ғолиб гроссмейстер 20 минг долларга эга бўлади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг