UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

19 янв 20:56
Янгиликлар

Теннис

Қойил! Ҳумоюн Султонов бир ҳафта ичида ўзи иштирок этган иккинчи мусобақанинг финалига йўл олди!

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича М25 туркумига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Ушбу мусобақада муваффақиятли одимлаётган Ҳумоюн Султонов финал чиптасини ҳал қилди. Ҳамюртимиз уч сет давом этган 1/2 финал баҳсида камбэк қила олди. У бироз аввал якунига етган ва 2 соату 22 дақиқа давом этган учрашувда австриялик Сандро Коппни 3/6, 7/6(4), 6/1 ҳисобларида доғда қолдирди.

Таққослаш учун, Султонов дунё рейтингида 367, Копп эса 480-ўринни эгаллаб турибди. Ҳумоюн турнирда 5, Сандро 7-рақам остида таснифланган. Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви эди. Ўтган йили 31 май куни ўтказилган илк тўқнашувда ҳам Султонов ғалаба қозонганди. 

Эртага мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Доҳа турнири бош соврини учун туркиялик Эрги Киркинга қарши кортга чиқади. Турнирнинг учинчи ракеткаси бўлган Кирин бугун 1/2 финалда британиялик Али Ҳабибдан 6/4, 6/4 ҳисобларида устун келди. Эрги ATP рейтингида 340-ўринни эгаллаб турибди.

Қайд этиш жоиз, Ҳумоюн Султонов 14 январь куни Доҳадаги M15 мусобақаси чемпионига айланган эди. У 14 та ўйиндан буён ғалаба қозониб келмоқда. Ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг