UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

12 ноя 07:57
Янгиликлар

Шахмат

Қойил! Тоҳиржонова жаҳон чемпионатининг 1/4 финалига йўл олди

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида нокаут тизимидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 450 000 АҚШ долларини ташкил қилади ва ғолиб шахматчи 60 000 долларга эга бўлади. Ушбу жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ягона вакиламиз, аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова муваффақиятли ҳимоя қиляпти. 

Гулруҳбегим биринчи ва иккинчи даврада ғалаба нашидасини сурганди. Истеъдодли шахматчимиз 1/8 финал босқичининг илк партиясида ҳам ғалабага эришди. У россиялик халқаро гроссмейстер Валентина Гунинани оқ доналарда мағлуб этди. Лекин иккинчи партияда қора доналарда ҳаракат қилган Гулруҳбегим мағлубиятга учради. 

Ҳал қилувчи тай-брекда эса шахматчимиз кучли рақибасини мағлуб этди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг чорак финалга йўл олди. Бугун Тоҳиржонова ярим финал остонасида хитойлик Цзюй Вэньцзюнга қарши дона суради. Чин юрти вакиласи биринчи рақам остида таснифланган. 

Чорак финал жуфтликлари:

Цзюй Вэньцзюнь – Гулруҳбегим Тоҳиржонова

Мария Музичук – Абдумалик

Катерина Лагно – Лэй Тинцзе

Александра Костенюк – Анна Музичук

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг