UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

28 июл 19:02
Янгиликлар

Токио-2020

Қозоғистон бокс терма жамоаси мураббийи шогирдларининг кетма-кет Олимпиадани тарк этаётганига муносабат билдирди

Теглар :  Бокс
Олимпия ўйинлари қозоғистонлик боксчилар учун муваффақиятсиз кечмоқда.

Қозоғистон эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Галим Кенжебаев Sports.kz интернет-порталига берган интервьюсида жаҳон чемпиони Бекзад Нурдаyлетовнинг Олимпиаданинг 1/8 финалида россиялик Имам Хатаевдан мағлуб бўлиш сабаблари, шунингдек, Абилайхан Жусупов, Серик Темиржанов ва Василий Левитнинг Олимпиададан чиқиб кетиши ҳақида гапирди.


- Бокс бўйича қозоғистонлик жаҳон чемпиони биринчи жангдан сўнг Олимпиадани тарк этди…

- Бекзад зарба ўтказиб юборди, ҳакамлар уни ҳисоблади. Албатта, жанг қийин бўлди. Биринчи раундни бериб қўйди, иккинчи раундда ғалаба қозонди, учинчи раунд тенг кураш остида бўлди. Бизнинг боксчимиз ташаббусни ўз қўлига олди, лекин ўша ерда ҳисоб бошланди, жанг тўхталишлар билан бўлди... Рус - Бекзаднинг жиддий рақибларидан бири. Бундай вазиятлар бўлиб туради. Ушбу жанг мени жуда хавотирга солди.


- Бекзад бўй борасида устунликка эга эди, аммо россиялик боксчи яқин масофага кириб борди, зарбалар йўллади...

- Мен айтдим: зарбалар ўтказиб юборилди, ёндан берилган зарбаларни кўрмаяпсан. Кўрсатмалар тўғри эди – йўналиш тўғри эди.


- Василий Левитнинг мағлубияти ҳақида нима дея оласиз? 

- Нима бўлса, бўлди. Зарба ўтказиб юборилди. Кўринишидан, унда аллақачон тескари жараён бошланган. Иорданиядаги турнирдан сўнг у аввалги ҳолатига кела олмади, у бир қанча муаммоларга дуч келди. Менимча, бунда жисмоний ва руҳий жиҳат муҳим роль ўйнади.


- Абилайхан Жусупов америкалик билан тенг курашлар остида жанг ўтказди.

- У ерда тенг жанглар ўтказишилиши мумкин. Бу - Олимпиада . Йигитлар ҳамма нарсани тушунишади, биз ўзимизни енгишимиз, олдинга интилишимиз, уларни ишлашга мажбур қилишимиз зарурлигини айтдим. Улар ҳаракат қилишади - лекин, кўрётганингиздек, улар қаердадир зарба ўтказиб юборадилар, кўрмай қоладилар...


- Серик Темиржанов Жаҳон чемпионати финалчисига ютқазди…

 - Серик ўз боксини кўрсатди - у кўп нарсага қодир эди. Серик ҳали ҳам бундай юқори даражадаги боксчилар билан рақобатлаша оладиган поғонадаги жангчи эмас. Ушбу вазн тоифасида бизда озгина муаммо бор. У ўтган йили Қозоғистон чемпиони бўлди, лекин бизда -57 кг вазн тоифаси жуда муаммоли.


- Медаллар учун курашни давом эттираётган бошқа боксчиларимизнинг кайфияти қандай?

- Жанговар кайфиятда. Биз барчасини тўғирлаймиз. Олимпиададаги барча жанглар жиддий.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 июл 23:37:32
Bekh0098
Bizni murabbiylardan intervyu yo'qmi???? Olimpiadani faolroq yoritinglar iltimos.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг