UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0

30 мар 16:38
Янгиликлар

Спорт курашлари

Қозоғистонлик эркин курашчилар икки вазнда йўлланмалар учун гиламга чиқишади

Хабар берганимиздек, 9-11 апрель кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Балуан Шолак номидаги спорт саройида спорт курашлари бўйича Токио Олимпиадасига Осиё квалификацион турнири ўтказилади.

Эркин кураш бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Асет Серикбаев лицензион турнирда иштирок этувчи икки курашчи номини эълон қилди. Мезбонлар 86 ва 125 кг вазн тоифаларида ҳали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишмаган.  

"Бизга Токиога тўлиқ таркибда боришимиз учун иккита лицензия етмаяпти. Курашчиларимиз 86 ва 125 кг вазнда йўлланмаларни қўлга киритиш учун бор имкониятларини ишга солишади. Биз 86 кг вазнда Қозоғистон чемпиони, Осиё чемпионатининг икки карра совриндори Азамат Даулетбеков ҳамда 125 килограммда амалдаги Осиё чемпиони Юсуп Батирмурзаевга ишонч билдирдик. Осиё чемпионатини қатнашадиган таркибни эса кейинроқ эълон қиламиз", - деди Асет Серикбаев. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон эркин кураш терма жамоаси 2019 йил Нур-Султан шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида 57, 65, 74 ва 97 кг вазн тоифаларида Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг