UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Артур Григорянга илк мағлубиятни тақдим этган боксчи 50 ёшида фаолиятини якунлади 0 18:17Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди 0 17:52"Мендан бошқа ҳеч ким Мерабни нокаут қила олмайди" - Шон О’Мэлли 0 17:26"Головкинда ҳеч қачон катта ғалабалар бўлмаган" - Райан Гарсия 0 17:02Илия Топурия жангларга қайтаётганини маълум қилди 0 16:38Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади 0 16:16"Ишончим комилки, мен навбатдаги даъвогарман". Ульберг Перейра билан жанг ҳақида гапирди 0 15:53Алекс Перейра нега биринчи жангда Анкалаевга ютқазганини тушунтирди 0 15:26Царукян: "Фақат мен Топурияни енгишга қодирман" 0 15:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди 0 14:39Ғиёсов билан эҳтимолий тўқнашуви айтилган Мэнни Пакьяо навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 14:17МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи 0 13:55"Ҳаммаси бошқача бўлади". Пётр Ян Двалишвили билан жанг қилишга рози 0 13:32Даниэль Дюбуа даъвогарлик жангига рози бўлди, ғолиб Усикка қарши жанг қилади 0 13:10Арман Царукян нима учун Хукер билан жангга рози бўлганини айтди 0

03 авг 11:28
Янгиликлар

Токио-2020

Қозоғистонлик спортчиларга бериладиган мукофот пуллари эълон қилинди

Рио-2016 Олимпиадасида иштирок этадиган қозоғистонлик спортчиларга медаллар учун бериладиган мукофот пуллари эълон қилинди.

24.kz хабарига кўра, Олимпиада чемпиони бўлган спортчи 250 минг доллар мукофот пулига эга бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Олтин медал соҳибларига пул мукофотига қўшимча тарзда 3 хонали квартира ҳам совға қилинади.

Бу маълумотни давлат телеканалига берган интервьюсида Қозоғистон спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Серик Жарасбаев ошкор қилди. Олимпиаданинг кумуш медал соҳибларига 150 минг доллар ҳамда 2 хонали квартира ваъда қилинди. Бронза медал совриндорлари эса 75 минг доллар ва бир хонали квартирага эга бўлишади.


Маълумот учун, 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Ёзги олимпия ўйинларида ҳам худди шу тартибда пул мукофотлари тақдим этилганди. Бу сумма Марказий Осиё давлатлари орасида энг кўпи ҳисобланади. Таққослаш учун, Ўзбекистон спорт делегацияси таркибида чемпион бўлган спортчиларимиз 200 минг доллар мукофот пулига эга бўлишади.

Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган Олимпиадада Қозоғистон спорт делегацияси таркибида 104 нафар спортчи 26та спорт турида медаллар учун баҳсларга киришади. 5-21 август кунлари оралиғида ўтказиладиган олимпия ўйинлари дастуридан 28та спорт тури ўрин олган бўлиб, спортчилар 306та медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришишади. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
03 авг 13:18:50
Aziz
Muhar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
А нафиг нам Казахстанцы???
Просто информация, а что?
-1   
03 авг 11:51:12
Muhar
А нафиг нам Казахстанцы???
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг