07 май 17:17
Янгиликлар
Дзюдо
Қозон "Катта Дубулға" турнирини медалсиз якунладик
Қозон шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўзбекистонлик дзюдочилар учун эртароқ якунланди.
Сўнгги умидимиз Шермуҳаммад Жандриев бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида франциялик Аксел Клергетга имкониятни бой бериб, мусобақани 7-ўринда тугатди. -90 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёш дзюдочимиз учун бу турнир тажриба вазифасини ўтаб берди.
Шу тариқа, бош мураббий Илиас Илиадиссиз иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси учун Қозон турнири якунланди. Мусобақадаги энг яхши натижамиз 7-ўрин бўлди. Шарофиддин Лутфуллаев ва Шермуҳаммад Жандреев бронза остонасида иштирокларини тўхтатишди.
Энди терма жамоамиз аъзолари бор эътиборларини келаси ой Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига қаратишади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар