UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

24 апр 09:33
Янгиликлар

Стол тенниси

Қутбилло Тешабоев: Яратилган кенг имкониятлардан миннатдормиз

Мамлакатимизда юқори натижа кўрсатаётган спортчиларга интилиб, уларга ҳавас қилиб, ўз олдига катта-катта мақсадларни қўяётган ёшлар сафи тобора ортиб бормоқда.

Ана шундай юқори натижаларни қайт этиш йўлида тинимсиз меҳнат қилаётган спортчиларимиздан бири Қутбилло Тешабоевдир.

Андижонлик Қутбилло олти ёшида амакиси Худоёрбек Тешабоев қўл остида стол тенниси сирларини ўргана бошлайди ва мазкур спорт турига меҳр қўяди.
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот котиби Ниғмонхўжа Нозимов билан бўлган суҳбатда, Қутбилло Тешабоев айни кунларда нималар билан шуғулланаётгани, спортчилик фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

– Мазкур спорт тури билан шуғулланишни маслаҳат берган амакимдан миннатдорман. Стол теннис билан шуғулланиш давомида соғлом бўлиб вояга етдим ва ҳеч қаерда ўхшаши йўқ бўлган уч босқичли тизимнинг “Умид ниҳоллари” ва “Баркамол авлод” мусобақаларида иштирок этиш шарафига муяссар бўлдим.
Спорт билан шуғулланишим мобайнида мамлакат миқёсидаги мусобақаларда ўз тажрибамни ошириб келмоқдаман. Жумладан, ўтган йили мамлакат чемпионати финалида ҳамюртимиз Зоҳид Кенжаевга қарши ўтган ўйин мен учун унутилмас бўлди. Мазкур баҳсда менга бироз омад етишмади ва кутилмаганда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учрадим. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсам-да, ўз хато ва камчиликларимни билиб олишга муяссар бўлдим.

Мамлакатимизда биз спортчиларга қаратилаётган эътибор ва яратилган шарт-шароитлар учун Президентимизга, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз стол теннис федерациясига миннатдорчилик билдираман.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг