UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0

03 дек 19:51
Янгиликлар

Спорт курашлари

Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Анатолий Касимович!

Бугун спорт курашлари бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси катта мураббийи Анатолий Ибрагимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Анатолий Касимович бугун қутлуғ 60 ёшини қарши олди. Тажрибали мутахассис сўнгги йилларда аёллар кураши жамоамизнинг халқаро мусобақаларда эришаётган ютуқларига ўз хиссасини қўшиб келмоқда. Мураббий терма жамоанинг ҳар бир аъзосида ўзига, беллашувларда ғалабага бўлган ишончини уйғота олди.    

Яқинда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз ҳукуматимиз томонидан фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган эди.

Қувонарлиси, улар сафида тажрибали мураббийимиз Анатолий Ибрагимов ҳам бор эди. Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг эркин кураш бўйича мураббийи Анатолий Касимович Президент фармонига биноан "Дўстлик" ордени билан мукофотланганди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар ва курашчилар номидан бугун қутлуғ 60 ёшини нишонлаётган Анатолий Касимовични муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг