UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

03 июн 08:27
Янгиликлар

От Спорти

Қувайсойда «Водий тулпорлари» от спорти мажмуаси очилди

Фарғона вилояти Қувасой туманида ҳар томонлама муҳташам, миллий қорабайир наслли отларни кўпайтириш ва боқиш учун мўлжалланган «Водий тулпорлари» замонавий мажмуаси очилди.

У ерда асосан ҳарбийлар ва “Ватанпарвар” тизими ходимлари учун отлар тайёрланади. Мажмуа 2,5 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда замонавий дренаж тизимига эга очиқ ва ёпиқ манежлар қад рослаган бўлиб, солярий барча керакли жиҳозлар билан таъминланган. Бундай иншоотлар учун сифатли “қум” жуда муҳим. Майдон Навоий вилояти “Жерой”дан келтирилган кварц қуми билан қопланган. Демак, мажмуа нафақат миллий, балки ҳалқаро даражадаги мусобақаларни ҳам қабул қила олади.

Учта отхонанинг бири ёш йилқилар учун мўлжалланган, бу ерда отларни сифатли парвариш қилиш учун барча қулайликлар мавжуд. Оғилхонадаги суғоргич, охур ва бошқа барча жиҳозлар чет элдан келтирилган. Спорт ўйинлари учун тўсиқлар мамлакат корхоналари томонидан ҳалқаро стандартларга мос равишда ишлаб чиқарилган.

Ажойиб жониворларнинг мажмуа ҳудудида қулай шароитда бўлиши учун бу ерда махсус бассейн ва қумли от йўрттиргич бор. Бу эса бўлажак “ҳарбий отлар”га доимо яхши кўринишда қолишларига кўмаклашади. Жониворларнинг саломатлигини кузатиш ҳам қийинчилик туғдирмайди, чунки барча керакли жиҳозлар (УЗИ аппарати ва қон таҳлили шулар жумласидан) билан таъминланган лаборатория мавжуд.

Очиқ манеж атрофида 180 ўринли трибуна ва олтита шийпонча жойлашган, у ердан майдоннинг ажойиб кўриниши очилади.

«Водий тулпорлари» мажмуаси қурилиши “Кварц” АЖ маблағлари эвазига амалга оширилди. Акционерлик жамияти мутахассислари от мажмуаси имкониятларини кенгайтиришни, фаолият жараёнига етакчи иш усулларини тадбиқ қилишни ният қилишган. Масалан, яқин келажакда мажмуадаги отлар Ўзбекистоннинг ажойиб гўшаларида сайёҳларга хизмат кўрсатишга тайёр бўлишади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси З.Мирзаев ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев иштирок этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг