UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0

31 янв 11:04
Янгиликлар

Бошқалар

Қуйи Чирчиқда “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

Теглар :  Оммавий спорт
Маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бир қатор оммавий спорт тадбирлари уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти мҳаллаларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Чунончи, маҳалладаги ёшлар етакчиси фаолиятини намунавий ташкил этиш мақсадида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани “Пахтазор” маҳалласи танлаб олинди.

Маълумот учун: “Пахтазор” маҳалласида жами 3 853 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Маҳаллада 30 ёшгача бўлган ёшларнинг умумий сони 1 790 нафар бўлиб, шундан мактабгача тарбия ёшидаги болалар 508 нафар, 7-17 ёшли болалар 735 нафар ҳамда 18-30 ёшлилар эса 547 нафарни ташкил қилади.

Соғлом турмуш тарзини оммалаштириш мақсадида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди. Республика спорт федерациялари ва ассоциациялари иштирокида малакали ҳакамлар ва мутахассислар томонидан ташкил этилган мусобақалар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

“Пахтазор” спорт ўйингоҳида футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди. Унда маҳалланинг 14 та кўчасидан тузилган жамоалар ўзаро мусобақалашмоқда. Дастлабки кунги саралаш босқичида 8 та жамоа таркибида жами 80 нафар маҳалла ёшлари футболчи сифатида иштирок этди. Шунингдек, мусобақалар давомида 460 нафарга яқин ёшлар ҳам томошабин сифатида қамраб олинди.

Волейбол бўйича маҳалла хотин-қизлари ўртасида ташкил этилган “Прокурор кубоги” мусобақасида кечаги баҳсларда жами 40 нафар хотин-қиз иштирокчи сифатида жалб этилди. Камондан отиш мусобақаси эса маҳалла ёшлари ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида ташкил қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг