UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

09 мар 16:05
Янгиликлар

Каратэ

Работда (Марокаш) Каратэ 1 Премьер-лигасининг тўртинчи босқичи бекор қилинди

Жаҳон Каратэ федерацияси (WKF) штаб-квартирасининг маълумотига кўра, коронавирус туфайли 13-15 март кунлари Работ шаҳри (Марокаш)да бўлиб ўтиши керак бўлган Каратe 1 Премьер-лигаси босқичи бекор қилинди.

Тадбирни бекор қилиш ташаббуси Марокаш ҳукумати томонидан кўрсатилган бўлиб, у Covid-19 (коронавирус) эпидемиясига қарши курашиш учун фавқулодда чоралар эълон қилди. Шу муносабат билан мамлакатда барча халқаро спорт мусобақалари, жумладан, каратэ турнири ҳам бекор қилинди. Жаҳон каратэ федерациясига 6 март куни турнир бекор қилингани маълум қилинди.

Айни пайтда WKF Ижроия қўмитаси Халқаро Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда Токио ўйинлари учун квалификация саралаш тизимига аниқлик киритиш учун барча ечимлар устида иш олиб бормоқда.
Жаҳон каратэ федерацияси ва Ўзбекистон миллий каратэ федерацияси дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазият оқибатида юзага келган ноқулайликлар учун спортчилар, мураббийлар ва мухлислардан ўз узрини сўрайди.

ЎКМФ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг