UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0

05 мар 13:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рафаэль дос Аньос Ислам Махачевдан норози

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Рафаэль дос Аньос UFC президенти Дана Уайтнинг гапларига муносабат билдирди.

Аввалроқ Уайт Ислам Махачев коронавирусга чалинган Рафаэль Физиевнинг ўрнига дос Аньос билан жанг қилмоқчи эканлигини, аммо кейинчалик Махачев жангни рад этганлигини айтганди.

“Ҳақиқат ҳар доим юзага чиқади!”, — деб ёзади Аньос твиттерида UFC президентининг сўзларидан иқтибос келтириб.  

Ag Fight нашрига берган интервюсида собиқ UFC чемпиони Махачев билан ўз шартларига кўра жанг қилишга тайёрлигини айтди.

"Мен бу йигитнинг исмини тилга олишни ҳам хоҳламайман. Унинг қилган иши ҳақиқатан ҳам ҳурматсизлик эди. У интернетда жуда кўп гапирди. У ярим ўрта вазнда жанг қилишга тайёрлигини айтди. Аслида, мен аллақачон бу вазнда эдим ва унинг шартларига кўра жанг қилишга рози бўлдим. Лекин, у қочиб кетди.  Энди у умуман гапиришга лойиқ эмас.

Ислам ярим ўрта вазнда жанг қилишни таклиф қилди. Мен эса шунинг ўртасини танлагандим, лекин, якунда 77 килограммга рози бўлдим. Улар жавобни кечиктиришди. Эрталаб улар жангни қабул қилинганлигини айтишди. Мен нонуштага тайёр эдим. Аммо бир соатдан сўнг улар рад жавобини беришгани билдим ва вазн ҳайдашда давом этдим", - деди Аньос.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль дос Аньос ва Ренато Мойкано ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 6 март тонгида Лас-Вегасдаги UFC 272 турнирида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг