UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

11 сен 15:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Раҳматжон Рўзиохунов Ўзбекистонда қайси боксчини энг интизомли деб ҳисоблашини айтди

Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов боксчиларимиз ичида қайси спортчини энг интизомли деб ҳисоблашини айтди.

Бу ҳақида мураббий журналист Оғабек Самисов билан суҳбатда айтиб ўтди. 

— Ғалаба қозониш учун спортчи қандай хусусиятларга эга бўлиши керак?

Ғалаба қозониш учун биринчи навбатда интизом керак. Спортчиларим орасидан интизомли спортчи деб Исроил Мадримовни биламан. Йиғинлар вақтида ёки бирор жойга тадбирга борганда Исроил овқатни ўйлаб, билиб ейди. Чунки у ўз вазнини ушлаб туриш учун, уни ошириб юбормаслик учун нима ейиш кераклигини билади.

Элшод Расуловда тартиблиликни кўрганман. Боксчининг бинти, капаси, спорт кийими барчаси алоҳида туриши керак. Ҳатто боскчининг ўз қайчиси бўлиши керак. Элшодда шу жиҳатлар бор. Боксчи ана шундай ҳислатларга эга бўлса, ҳамма иши юришади.

Боксчининг ўз кундалиги ҳам бўлиши керак. Кундаликда у ким билан боксга тушганини ёзиб бориши керак. Унда қайси раундда қандай ютгани ёки ютқазганини ёзиб бориши керак. Боксчи тартибли бўлса ва машғулотда берилган вазифани бажарса, албатта, барча мусобақаларда ғолиб бўла олади.

Кўпчилик боксчининг ақли яхши ишламайди, деб айтади. Аслида, боксчидан ҳам мияси тез ишлайдиган инсон йўқ. Боксчи жуда ҳам тез ўйлаши керак. Уларнинг ақли яхши ишлаши учун Тошкент ва Чирчиқдаги Олимпия захиралари коллежларида бокс мураббийлари спортчиларга кўпроқ кроссворд ечтиришади, шахмат ўйнатишади. Агар боксчининг мияси яхши ишламаса, у мушт ейди ва «кўзидан ўт чиқади».

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг