UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0

05 июн 10:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Раҳмонов ва Исломов 1/2 финалда, Наврўзов ва Абдураҳмоновда кутилмаган мағлубият

Қозоғистонда Болат Турлиханов хотирасига бағишланган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири давом этмоқда.

Айни дақиқаларда эркин кураш бўйича саралаш беллашувлари ўтказиляпти. Афсуски, Олимпиада совриндорлари Бекзод Абдураҳмонов ва Ихтиёр Наврўзов ўзларининг илк учрашувларида мағлубият аламини тотиб кўришди. 

74 кг вазн тоифасида курашган Наврўзов 1/4 финалда словакиялик Таймураз Салказанов 0-3, 86 кг вазндаги курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов эса 1/4 финалда қозоғистонлик Азамат Даулетбековга 0-8 ҳисобида имкониятни бой берди. 

65 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аббос Раҳмонов муросасиз кечган 1/4 финал учрашувининг сўнгги сониясида мағлубиятни ғалабага айлантира олди. Навоийлик курашчимиз ҳиндистонлик Бажранг Бажрангдан 5-3 ҳисобида устун келди. 

Шунингдек, Бобур Исломов ҳам 1/2 финал иштирокчисига айланди. 86 кг вазндаги ҳамюртимиз 1/4 финалда қозоғистонлик Абилайхан Нурсултановдан 10-5 ҳисобида устун келди. Унинг ярим финалдаги рақиби Борис Макоев (Словакия) бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг