UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0 13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0 12:43Жервонта "Танк" Дэвиснинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 12:22"Барселона" Левандовски билан янги шартнома имзолашга тайёр, фақат битта шарти бор 0 12:01Naiza FC 59. Қозоқ ва ўзбек ММАчилари ўртасидаги жангда кутилмаган натижа 0 11:40Дарья Касаткина Мадрид WTA 1000 турнири учинчи босқичига чиқди 0 11:19Луисвиллдаги UFC турнирининг co-main event жанги тасдиқланди 0 10:58Киллиан Мбаппенинг "Реал"даги маоши маълум 0 10:37Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда жанг ўтказади 0 10:16Елена Рибакина Мадрид турнири учинчи даврасида 0 09:55Гусков ва UFC Vegas 91 турнирининг барча жангчилари тарозига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ 1

30 сен 11:11
Янгиликлар

Футбол

Рамос "Барса" билан ўйинда гол уришни жуда қаттиқ хоҳлаганди — у ғалаба тўпини киритди. Бироқ...

Ассистентлик вазифасида эса Серхионинг ўзи етти йил аввал "Эл Класико" арафасида майдонга қўлидан ушлаб тушган йигитча эди.

"Барселона" ва "Севилья" беллашуви кўпчилик томонидан Серхио Рамоснинг азалий рақибга қарши яна бир "жанги" сифатида ҳам кутилганди. Футболчининг ўзи ҳам интригани ошириш мақсадида қуйидагича фикр билдирганди: "Умид қиламанки, "Севилья"га қайтганимдан кейинги илк голимни "Барса" билан ўйинда ураман. Голни қандай нишонлашни ҳам ўйлаб қолдим ва бу барча учун ёқимли бўлар эди".

Серхио чиндан гол уришни уддалади, қўшимчасига у киритган тўп – ғалабани таъминлади. Бироқ... Бу гол ўз клуби дарвозасига урилганди. Беллашувнинг 76-дақиқасида "Барселона"нинг ёш иқтидори Ламин Ямаль қанотдан тўпни жарима майдончаси томон йўллади, Рамос эса беўхшов ҳаракати билан тўпни дарвозага буриб юборди. Дарвозабон бу вазиятда бир нима қилишга ожиз эди.

● Бу Серхио Рамоснинг Ла Лигадаги бор йўғи учинчи автоголи. Бунгача у ҳали "Реал"далигида автоголлар урган – қизиғи, ҳар икки сафар ҳам рақиб "Севилья" бўлганди.

● Рамос фаолияти давомида "Барселона"га 5 та гол урган – бу ҳимоячи фаолиятидаги учинчи натижа. Каталонияликлардан кўпроқ Серхиодан "Атлетик" ва "Атлетико" (6 тадан гол) ва "Севилья" (7) азият чеккан.

● Рамос "кўк-анорранглилар"га қарши 48 бор майдонга тушган – фаолиятида энг кўп дуч келган рақиб.

Яна бир эътиборга лойиқ сюжет: автоголга узатмани 16 ёшли Ламин Ямаль етказиб берди. "Барселона" вундеркинди 2016 йил "Эл Класико"да иштирок этган – ўйин аввалида футболчилар билан бирга ёш болакайлар майдонга тушадику. Ўшанда майдонга уни айнан Серхио Рамос бошлаб тушганди. Эндиликда Рамос ва Ямални голли комбинация ҳам бирлаштириб туради.

Серхионинг голи Хави жамоасига мавсумдаги 9-ўйинда 7-ғалабани тақдим этди. Дам олиш кунларини "Барселона" Ла Лига етакчиси сифатида қарши олади, лекин бугун "Жирона" ҳам, "Реал" ҳам рақибига етиб олиши ва қувиб ўтиши мумкин – рақобатчилар ўзаро рўбаро келади.


Омонжон Тўхтамирзаев 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг