UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Шин Шимкентда муваффақиятли старт олди 0 18:06Майкл Чендлер Махачев - Порье жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:45U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди 0 17:24UFC Испаниядаги турнирини қачон ва қаерда ўтказиши айтилди 0 17:03The Ring P4P рейтинги янгиланди. Хейни рейтингни тарк этди, Мадримовнинг рақиби эса пешқадам 0 16:42Ижтимоий тармоқда Қозоғистоннинг Париж-2024 учун экипировкалар тўплами суратлари тарқалди 0 16:21АПЛда "Олтин қўлқоп" учун асосий даъвогар маълум бўлди 0 16:00Абдураимова рейтингда ўзидан анча қуйидаги теннисчига ютқазди 0 15:39Расман. UFC Манчестерда рақамли турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 15:18Қиличбозларимиз лицензион турнирда иштирок этади 0 14:57Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди 0 14:36Порье UFC'нинг чемпионлик жангида иштирок этувчилар учун тайёрлаган қўлқопларидан фойдалана бошлади + ФОТО 0 14:15Ўтган ҳафта Шимкентда чемпион бўлган Фомин илк даврадаёқ 1167-ракеткага ютқазди 0 13:54Рафаэль "Атаман" Физиев эҳтимолий рақибини айтди 0 13:33Икки йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган? 0

04 дек 00:10
Янгиликлар

Футбол

Рамос “Эл Классико”да “Реал”ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган марказий баҳс, яъни “Эл Классико” номи билан машҳур учрашув якунига етди.

Учрашув кескин курашлар остида ўтди. Ўйинниг 53-дақиқасида “Барселона” жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Неймар томонидан ошириб берилган тўпни Луис Суарес боши билан дарвозага жойлади ва ўйинда ҳисобни очди - 1:0.

Каталонияликлар ўйин давомида бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Хусусан Неймар ва Мессида гол уриш учун қулай вазиятлар юзага келганди. Аммо “Барселона” ҳужумчилари ушбу имкониятлардан унумли фойдалана олишмади.


Учрашувнинг охирги дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада “Реал” жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Лука Модрич томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг Рамос боши билан дарвозани аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади - 1:1.

Шундан сўнг “Барселона” ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишга ҳам яқин келганди. Аммо Каземиро “Реал”ни жуда қийин паллада жонига оро кирди.

Айнан ушбу футболчи дарвозага кириб кетаётган тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолишга муваффақ бўлди. Шу тариқа ушбу “Эл Классико” муроса билан якун топди.

Испания чемпионати, 14-тур.

БАРСЕЛОНА – РЕАЛ МАДРИД 1:1

“Камп Ноу” стадиони

Голлар: Луис Суарес (53), Серхио Рамос (90)

“Барселона”: тер Стеген, Суарес, Пике, Альба, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Иньеста, 60), Сержи Роберто, Андре Гомеш (Туран, 78), Неймар (Суарес, 87), Месси.

“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Диас, 86), Модрич, Иско (Каземиро, 66), Васкес, Роналду, Бензема (Асенсио, 77).

Огоҳлантиришлар: Иско (13), Неймар (28), Суарес (75), Карвахаль (80), Бускетс (83), Маскерано (89).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг