UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0 13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0 12:43Жервонта "Танк" Дэвиснинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 12:22"Барселона" Левандовски билан янги шартнома имзолашга тайёр, фақат битта шарти бор 0 12:01Naiza FC 59. Қозоқ ва ўзбек ММАчилари ўртасидаги жангда кутилмаган натижа 0 11:40Дарья Касаткина Мадрид WTA 1000 турнири учинчи босқичига чиқди 0 11:19Луисвиллдаги UFC турнирининг co-main event жанги тасдиқланди 0 10:58Киллиан Мбаппенинг "Реал"даги маоши маълум 0

26 июл 08:23
Янгиликлар

Футбол

Рамос ва Месси ПСЖ машғулотларида гап талашиб қолди

Теглар :  МессиПСЖРамос
ПСЖнинг Япониядаги машғулотлари чоғида Серхио Рамос ва Лионель Месси ўртасида қисқа баҳслашув юзага келди.

Кристоф Гальте шогирдалари янги мавсумга тайёргарликни Японияда олиб боришмоқда. Йиғин доирасида парижликлар учта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирганди.

Ижтимоий тармоқларда собиқ ашаддий рақиблар, ҳозирда бир жамоа либосида тўп тепаётган Серхио Рамос ва Лионель Мессининг баҳслашуви муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Гап шундаки, машғулот пайти Мессига келаётган тўпни Рамос бартараф этишга уринади, аммо илдамроқ ҳаракат қилган аргентиналик ҳужумчи ундан ўзиб кетади ва дарвозага зарба йўллайди. Испаниялик ҳимоячи курашга кеч қолди ҳамда оёғини олиб қочолмади, натижада у Мессининг оёғини илиб олди. Шунга қарамасдан ўнг оёқда дарвозанинг паст бурчагига зарба бера олган Лео ўз уринишдан сўнг Рамосга норози кайфиятда нигоҳ ташлади ва у билан бир неча сўз айтишди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ мазкур минтақадаги сўнгги ўйинида "Гамба Осака"ни 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг