UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

02 ноя 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамзан Кадиров Анкалаев ва Дураевни UFC 267 турниридаги ғалабалари учун алоҳида тақдирлайди

Чеченистон Республикаси раҳбари Разман Кадиров Магомед Анкалаев ва Альберт Дураевни UFC 267 турниридаги ғалабалари учун алоҳида рағбатлантиришга ваъда берди.

"Азиз дўстлар! Менга айниқса, "Ахмат" жангчилари Магомед Анкалаев ва Альберт Дураевнинг Абу-Дабидаги UFC 267 жанговар турниридаги чиқишлари ёқди. Йигитлар ажойиб техника кўрсатиб, жанговар қобилиятларини яққол намойиш этишди. Уларнинг чиқишлари "Ахмат" аралаш яккакураш клуби энг кучли жангчиларни тайёрлаётганини яна бир бор исботлади. 

Шу билан бирга, ишончим комилки, жангчиларимиз ўз маҳоратларининг фақат бир қисмини кўрсатишди. Улар жуда иқтидорли ва истиқболли спортчилар бўлиб, энг яхшилар қаторига чиқиш учун барча имкониятларга эга. Магомед Анкалаев ва Альберт Дураев яхши спорт иқтидорлари билан бир қаторда юксак ахлоқий фазилатлари билан ажралиб туради. Иккала жангчи ҳам жисмоний ва маънавий жиҳатдан юксалиш устида ишламоқда. 

Шу боис йигитларни UFC 267 турниридаги муносиб натижа учун алоҳида тақдирлашга қарор қилдим. Аминманки, бу уларнинг келажакдаги спорт фаолиятларида қўшимча рағбат бўлиб хизмат қилади”, - деб ёзди Кадиров "Инстаграм"да.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг