UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45"Уимблдон-2026". Полина Кудерметова иштирокидаги баҳс 73 дақиқа давом этди 0 19:35Тимофеева ортиқча қийинчиликсиз "Уимблдон"нинг иккинчи даврасига чиқди 0 19:05Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:26"Реал" ва Перес Венесуэлада жабрланганларга 2 млн евро ажратади 0 17:53Уимблдон. Камилла Раҳимова мусобақани ғалаба билан бошлади 0 17:25Усик сўнгги жангини кимларга қарши ўтказиши мумкинлиги айтилди 0 16:33"Жангни қабул қил". Хамзат Чимаев Шон Стриклендга мурожаат қилди 0 15:50"Буни сунъий интеллект деб ўйладим". WBC президенти Усикнинг камарлардан воз кечиши ҳақида гапирди 0 14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0

07 окт 08:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Каратэ

Рамзан Қодиров Фёдор Емельяненкога муносиб жавоб қайтарди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров аралаш қоидалар афсонаси Фёдор Емельяненконинг фикрига ўз муносабатини билдирди.

Гап шундаки, Қодиров ташаббуси билан Грознийда вояга етмаган ёшлар ўртасида аралаш қоидалар бўйича турнир ташкил этилганди. Унда Рамзан Қодировнинг бир йўла уч нафар ўғли ҳам жанг ўтказганди.

Жумладан, унинг 10 ёшли ўғли Аҳмад 14 сония ичида рақибини мағлубиятга учратганди. Эли (9 ёш) ва Адам (8 ёш) исмли фарзандлари ҳам мос равишда 27 ҳамда 35 килограмм вазн тоифасидаги жангларда зафар қучишганди.


“Мамлакат раҳбарияти ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга эътибор қаратяпти. Биз шу шиордан келиб чиқиб, болалар ўртасида мана шундай турнирларни ўтказяпмиз. Бунинг ёмон томони йўқ.

Болаларнинг тарбияси ёмон бўлиб кетаётган бир пайтда бундай турнирлар уларнинг ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Фёдор, сиз ноҳақсиз! Россиялик баҳодирлар бундай йўл тутишмайди!” — дея ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида жавоб қолдирган Рамзан Қодиров. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг