UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

26 дек 15:30
Янгиликлар

Шахмат

Рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 1-турида 4 ғалаба, 1 дуранг, 6 мағлубият

Хабар берганимиздек, бироз аввал Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил қилувчи дунё биринчилигида жами 281 нафар шахматчи жаҳон чемпионлиги учун дона суради. Улар орасида ўзбекистонлик шахматчилар, хусусан рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. 

Биринчи турда Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва катта танаффусдан сўнг терма жамоа сафига қайтган Нафиса Мўминова ғалабага эришишди. Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда қозоғистонлик Петр Костенко билан дурангга имзо чекди. Қолган шахматчиларимиз эса мағлубият аламини тотиб кўришди.    


Шахматчиларимизнинг 1-тур натижалари:

Ричард Раппорт (Руминия, 2802) - Жаҳонгир Воҳидов (2530) 1-0

Нодирбек Абдусатторов (2676) - Денис Кадрик (Черногория, 2482) 1-0

Шамсиддин Воҳидов (2481) - Максим Матлаков (FIDE, 2671) 0,5-0,5

Жавоҳир Синдаров (2596) - Петр Костенко (Қозоғистон, 2404) 1-0

Бҳаратакоти Ҳарша (Ҳиндистон, 2574) - Муҳиддин Мадаминов (2337) 1-0

Нодирбек Яқуббоев (2573) - Семетей Тологон (Қирғизистон, 2319) 1-0

Амин Бассем (Миср, 2567) - Ҳумоюн Бегмуратов (2292) 1-0

Аристанбек Уразаев (Қозоғистон, 2535) - Муҳаммадзоҳид Суяров (2089) 1-0


Умида Омонова (2059) - Александра Малцевская (Польша, 2327) 0-1

Афруза Ҳамдамова (2052) - Улвия Фаталиева (Озарбайжон, 2322) 0-1

Асия Ассилхан (Қозоғистон, 1360) - Нафиса Мўминова (2242) 0-1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг