UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

28 дек 08:58
Янгиликлар

Шахмат

Рапид ва блиц бўйича тарихий жаҳон чемпионати бошланди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

King Salman World Rapid and Blitz Chess Championships мусобақасида 55 давлатдан 200 нафардан зиёд дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этяпти.  

Саудия Арабистони ҳукумати тарихда илк бор аёл шахматчиларга ўзлари истаган либосда мусобақада қатнашишга рухсат берди. Аёл шахматчилар рўмол ўрашлари ҳам шарт эмас.


Шунингдек, Эрон ва Қатар мамлакати спортчиларига ҳам илк бор виза тақдим этилди. Биргина Исроил давлати шахматчиларига бундай имконият берилмади. Жаҳон чемпионатида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен, блиц ва рапид йўналишида амалдаги чемпионлар Сергей Карякин ҳамда  Василий Иванчук ҳам иштирок этяпти.


Қувонарлиси, мазкур жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик икки гроссмейстер – 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов (2679) ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2171) юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг