UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0

02 авг 07:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рапқон қишлоғида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилади

Эртага Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Рапқон спорт мажмуасида бокс бўйича Х халқаро турнир старт олади.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур мусобақа жорий йилда 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ташкил этилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакат бокс федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақага Россия, Польша, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатлари ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган жами 250 нафардан ортиқ боксчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақада иштирокчилар 18 та вазн тоифасида рингга кўтариладилар.

Маълумот учун, Рапқон бокс мактаби тарбияланувчилари юртимиз шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда. Шоҳжаҳон Эргашев, Муроджон Ёқубов ва Азиз Раҳмонов каби машҳур боксчиларимиз ушбу мактаб тарбияланувчилари ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг