UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Бу йил Тошкентда "Фьючерс" туркумидаги иккита халқаро теннис мусобақаси ўтказилади 0 18:45"Бахт оддийликда". Ислам Махачев метрода кўриниш берди + ФОТО 0 18:24"Ал Иттиҳод" истеъфога чиқарган мураббийининг штабига тахминан 30 млн евро товон пули тўлайди 0 18:02Наойя Иноуэ кимни дунёдаги энг яхшиси деб ҳисоблайди? 0 17:41Карлос Алькараз ва Ига Свёнтек 30 миллион доллардан ортиқ мукофот пули ишлади 0 17:20Агар Макгрегор варианти таклиф қилинса, Махачев қандай жавоб берган бўларди? 0 16:59Месси терма жамоа сафида охирги 3 та ўйинда умуман гол ура олмади 0 16:38Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангини кутмоқда 0 16:16Дана Уайт Фергюсон ҳақида: "Умид қиламанки, Тони фаолиятини якунлайди" 0 15:53"Мен тарихдаги энг зўр яримоғир вазнлиман" - Доминик Рейес 0 15:29"Реал" 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқчи эмаслиги ҳақида гапирилди, кейин эса... 0 15:08UFC раҳбарияти Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион билан жангни режа қилган экан 0 14:45"Реал" Карлос Алькаразни чемпионлик билан табриклади 0 14:23Райан Гарсия ҳибсга олинганидан сўнг илк фикрларини билдирди 0 14:01Шон О’Мэлли Нурмагомедов - Сэндхаген жангининг ўтказилишига ишонмаяпти 0

05 апр 13:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Бобоусмон Батуровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Бобоусмон Батуров профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.

Ўзбекистонлик 28 ёшли боксчи, ҳаваскорлар ўртасида Осиё чемпиони (2019, 2021), Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби (2019) Бобоусмон Батуров (1-0) проф рингдаги иккинчи жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.

Унга кўра, ҳамюртимиз навбатдаги жангини ҳам RCC Boxing турнирида ўтказади. 6 май куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомида Батуровга мезбон юрт вакили — Магомеднури Магомедов (1-0) рақиблик қилади. Мазкур жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Маълумот учун, мазкур турнирнинг марказий жанги россиялик Магомед Қурбонов (24-0) ҳамда франциялик Мишель Соро (35-3-2) ўртасида кечади. Хабарингиз бор, Мишель Соро ўзбекистонлик Исроил Мадримовга қарши икки бор рингга чиқиб, бир маротаба мағлуб бўлган ва иккинчи жангда дурангга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Бобоусмон Батуров профессионал боксдаги дебют жангида россиялик Артём Пугачга қарши рингга чиқиб, ғалаба қозонган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг