UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0

13 апр 13:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Ботир Аҳмедов WBA чемпионлик камари учун даъвогарлик жангида рингга чиқади, рақиб ва жанг санаси ҳам аниқ

Теглар :  Ботир Аҳмедов
Ботир Аҳмедовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) жанг қилувчи 32 ёшли ўзбекистонлик боксчи Ботир Аҳмедов (9-2) 13 май куни Лас-Вегасда жойлашган The Chelsea at the Cosmopolitan of Las Vegas аренасида ташкил этилаётган бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Аҳмедовга ўша куни америкалик 29 ёшли чарм-қўлқоп устаси Кеннет Симс Жуниор (19-2-1) рақиблиқ қилади. Жанг супер енгил вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарлик (Eliminator) мақомида ўтади. Боксчилар ўртасидаги тўқнашув 12 раунд этиб белгиланган.

Қайд этиш жоиз, мазкур вазнда WBA чемпионлик камари айни дамда доминиканлик Альберто Пуэлльога тегишли бўлиб турибди. Пуэлльо мазкур оқшомнинг марказий жангида WBA камарини илк бор ҳимоя қилади, унга Роландо Ромеро рақиблиқ қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Аҳмедов 2022 йил 21 август куни Флоридада (АҚШ) ташкил этилган бокс оқшоми доирасида WBA камари учун Альберто Пуелльога қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобига (115:113, 111:117, 111:117) мағлуб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг