24 сен 15:49
Янгиликлар
Расман. Фьюри - Кличко реванш жанги яна қолдирилди
Супероғир вазн тоифасида IBO, WBA ҳамда WBO йўналишлари чемпиони бўлиб турган британиялик Тайсон Фьюрининг яна жароҳат олгани расман тасдиқланди.
Шифокорлар тиббий кўрикдан сўнг Фьюрига жанг ўтказиш учун рухсат бермади. Реванш жанги 29 октябрь куни “Манчестер-Арена”да ўтказилиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри ўтган йилнинг ноябрь ойида Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказилган жангда Кличкони мағлуб этиб, украиналикнинг чемпионлик камарларини тортиб олганди.
“Минг афсуски, реванш жанги яна қолдирилди. Тиббий текширув хулосасига кўра, шифокорлар Фьюрига 29 октябрь куни жанг ўтказишга рухсат беришмади. Бунинг учун, мухлислардан узр сўрайман”, — дейилади Hennessy Sports промоутерлик компанияси баёнотида.
Фикрлар