UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

06 фев 18:24
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Расман: “Ҳумо арена” спорт саройи жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Теглар :  Фигурали учиш
Пойтахтимизда жойлашган муҳташам “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройи 2022 йилда фигурали учиш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоцацияси раиси Ҳаким Тўлаганов маълум қилди. Ушбу нуфузли мусобақага муносиб ҳозирлик кўришни таъминлаш мақсадида Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) “Ҳумо арена” спорт саройига яна иккита нуфузли мусобақани ишониб топширди.

Дастлаб, жорий йилнинг 27 август ва 12 сентябрь кунлари фигурали учиш бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро Гран-при мусобақаси ўтказилади. Ушбу мусобақада жами 27 та давлатдан 300 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2021 йилда ҳам фигурали учиш бўйича “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройида ўсмирлар ўртасида яна бир йирик турнир ташкиллаштирилади. Бу гал пойтахтимизда тўрт қитъа биринчилиги мусобақаси ўтказилиши белгиланган.

Кейинги йилнинг августь ва сентябрь ойларида ўтиши кутилаётган турнирда Осиё, Европа, Америка ва Австралия қитъаларининг иқтидорли спортчилари ғолиблик учун музга чиқишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг