UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

15 янв 08:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Жошуа - Паркер жанги санаси ва манзили маълум

Ниҳоят, профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида узоқ кутилган бирлаштирувчи чемпионлик жанги санаси ва манзилига расман ойдинлик киритилди.

Унга кўра, ушбу чемпионлик жанги 31 март куни Уэльснинг Кардифф шаҳридаги “Миллениум” стадионида ўтказилади. Бу маълумотни Энтони Жошуа (20-0, 20 КО) ва Жозеф Паркер (24-0, 18 КО)нинг расмий вакиллари ҳам тасдиқлашди.

Британиялик Жошуа ҳозирда WBA, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони бўлиб турибди. Янги Зеландия боксчисида эса WBO чемпионлик камари бор. Бу Энтони учун Уэльс пойтахтида ўтказиладиган иккинчи жанг бўлади. У ўтган йилнинг 28 октябрь куни Карлос Такамни 10-раундда мағлуб этган эди.

Ўз ўрнида Паркер ҳам Буюк Британия ҳудудида ўзининг иккинчи жангида рингга кўтарилади. 2017 йилнинг сентябрь ойида у Манчестер шаҳрида WBO чемпионлик камарини мезбон боксчи Хьюи Фьюридан ҳимоя қилганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг